Norma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Палаталарининг қўшма мажлиси тўғрисида

Тошкентда 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ­Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

 

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очди. У 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлигини қайд этди. Марказий сайлов комиссияси Раиси залда ҳозир бўлганлар ва сайловчилар номидан Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади ва Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ Президент Ислом Каримов қасамёд қилди: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси ­Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Шундан сўнг раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисини ёпиқ, деб эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқимиз давлатимиз сиёсатини, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди. Сайловчилар ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз берди.

 

ЎзА.

Прочитано: 1829 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика