Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 15 / Паспорт масалалари

Яшаш жойи бўйича

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, 10 йил аввал АҚШдаги доимий яшаш жойимга кўчиб кетдим. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги консулхонасида консуллик ҳисобида тураман. Ҳамма ҳужжатларим жойида. Эски намунадаги (биометрик эмас) амалдаги паспортга эгаман.

Паспортни алмаштириш учун Ўзбекистонга келишим шартми? Ёки буни мен ҳисобда турган консулхонада амалга оширса бўладими?

Павел.

 

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) кўра фуқаро биометрик паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (ХЧКваФРБ) ёки консуллик рўйхатида турадиган жойидаги ЎзР ТИВ консуллик бошқармасига (ЎзРнинг хориждаги консуллик муассасасига) мурожаат этиши мумкин.

Эски намунадаги паспортни биометрик паспортга алмаштириш учун сиз Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги консулхонасига мурожаат этишингиз ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим:

 белгиланган шаклдаги ариза;

 илгари берилган паспорт;

 35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат;

 консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.

Тажрибанинг кўрсатишича, кўпинча Ўзбекистонга эски намунадаги паспорт билан келганда фуқаролар доимий яшаш жойига қайтиб бориш муаммосига дуч келадилар. Бунинг сабаби улар ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (6.02.2014 йилдаги 24-сон) талабларини билмаслигида. Ушбу ҳужжатга кўра 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 2066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика