Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 15 / Паспорт масалалари

Бошқа мамлакат фуқароси бўлса

Агар рафиқам РФ фуқароси бўлса, уни Тошкентдаги пропискага ўтказа оламанми? Бунинг учун нима талаб қилинади?

Равиль Х.

Тошкент шаҳри.

 

– Чет эл фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, шунингдек уларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш тартиби «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон) ва Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги 41-сон Қарори билан белгиланади.

Ушбу минтақаларда камида 1 йил яшаган чет эл фуқаролари доимий яшашга рухсат олиш учун туман (шаҳар) ИИБнинг ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар*:

 2 нусхада ариза-анкета;

 чет эл фуқаросининг паспорти;

 уй-жой мулкдори (мулкдорла­ри)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), шунингдек уй-жой учун ҳужжатлар нусхалари;

 никоҳ тузилганлиги ёки фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари, зарур ҳолларда яқин қариндошининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

 хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ёки хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, консуллик муассасаси томонидан берилган, аввалги яшаш жойи бўйича судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома (МДҲга аъзо давлатлардан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);

 35 х 45 мм ўлчамли 2 фотосурат;

 ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ариза берувчи барча ҳужжатларни тақдим этгач доимий пропискага рад жавоби берилса ва унда республикада бўлиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда, ХЧК ва ФРБ ходими вақтинча прописка муддати тугаши билан унинг республика ҳудудидан чиқиб кетиши тўғрисида тилхат олади.

Хорижий давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ИИББ, ИИБ ёки ИИВ томонидан қабул қилиниши мумкин. Доимий яшаш учун рухсат бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;

шахснинг белгиланган тартибда судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган бўлса;

ариза берувчи шахс террористик, экстремистик, жиноий ва бошқа тақиқланган ташкилотларга дахлдор бўлса;

шахс ўзи ва яқин қариндошлари ҳақида била туриб ёлғон маълумотлар берса ёки қалбаки ҳужжатларни тақдим этса;

ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичида доимий прописка қилишга турар жой эгаси томонидан рад жавоби берилса.

Чет эл фуқаролари Ўзбекистонда доимий яшаш учун рухсат олганларидан кейин муқаддам пропискада турган жойидан пропискадан чиққанлик (жўнаб кетиш варақаси) фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ёки бундай тартиб йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этади.

Агар сиз рафиқангиз билан қонуний никоҳда бўлсангиз, у сиз билан камида бир йил яшагандан кейин, уй-жой майдонингизга доимий прописка қилиниши мумкин.

 

 

*Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (ички ишлар вазирининг АВ томонидан 14.05.2012 йилда 2363-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 1807 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика