Norma.uz

Ҳуқуқий тартибга солиш

Телекоммуникация тизимларининг техник имконияти кенгайиб, интерфаол хизматлар бозори жадал ривожланаётганлиги, он-лайн режимидаги мулоқотнинг турлари ва усуллари хилма-хил бўлиб бораётганлиги фойдаланувчилар, энг аввало, болалар ва ўсмирлар ахборот хавфсизлигига бўлган таҳдидларни кўп бора оширмоқда.


ИНТЕРНЕТНИНГ «БАТТОЛЛИГИ»ДАН ҲИМОЯ ЭТИШНИ КЎЗЛАБ

Агар Интернетдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида сўз юритиладиган бўлса, бугунги кунда бу борада муаммолар керагидан ҳам кўпроқдир. Зотан, бу янги соҳа бўлиб, анъа­на даражасидаги муносабатлар ҳали шаклланиб улгургани йўқ. Шуниси ҳам борки, баъзи фойдаланувчилар бу соҳа давлат томонидан бошқарилишини истамайди, бошқалар эса аксинча, давлат Интернетни мониторинг қилиб бориши, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиши, ғайриҳуқуқий ҳолатларни чеклаши лозим деб ҳисоблайди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди амалиётида давлат информация маҳсулотларига нисбатан назорат ўрнатиш ва уларни таснифлаш орқали ахборотлар ва ғоялар тарқатилишини чекловчи қонунлар қабул қилишга, бу соҳадаги қонун бузилган тақдирда эса, ижтимоий ахлоқни ва аҳолининг, шу жумладан ўсиб келаётган авлоднинг фаровонлигини ҳимоя этиш манфаатлари учун зарур бўлса, жазо чораларини, ҳатто жиноий жавобгарлик чораларини кўришга ҳақли деб эътироф этилади.

Болаларни замонавий тажовузкор медиа-муҳитдан ҳимоя қилиш муаммоси Интернетдан фойдаланувчи вояга етмаганлар сони кескин ошиб бораётганлиги муносабати билан тобора каттароқ кўламда долзарблик касб этмоқда. Кейинги йилларда мактаблар компьютерлар билан таъмин этилганлиги ва Интернет тармоғига уланганлиги натижасида ўқувчиларимизнинг ундан (Интернетдан) фойдаланиш борасидаги фаоллиги кескин ошди. Ахборот маконида бутун дунё миқёсида болалар катталарга нисбатан фаолроқдир. Мамлакатимизда ёшлар ножоиз, тийиқсиз мазмунли сайтларни кўриши борасида муайян чеклов чоралари кўрилмоқда. Айни бир вақтда аҳолида, хусусан ёшларда номатлуб ахборотга нисбатан «иммунитет» ҳосил бўлиши учун муносиб даражада иш олиб борилмоғи даркор.

Бунга эса Интернет хизматидан фойдаланувчилар билан шундай хизматни кўрсатувчилар манфаатлари, давлат билан фуқаролик жамияти манфаатлари мувозийлигини таъминлаш орқали эришилади.

Яқин келажакда Россияда, масалан, интернет-омбудсман деган янги жамоат лавозими пайдо бўлса керак. Интернет-ҳамжамият иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя этувчи бу лавозимдор зиммасига интернет-майдончалар ҳамда ахборот технологияси тармоғига мутасаддилик қилувчи мансабдор шахслар билан музокаралар олиб бориш вазифаси ҳам юклатилади. Энг аввало у, ижтимоий тармоқлар ва сайтлар йўлига ғов қўйилмаслиги муаммолари билан, қароқчиларча иш тутишнинг экстремистик йўналишдаги материаллар тарқатилишининг олдини олиш билан шуғулланиши, тармоқни қўлга олиш йўлидаги уринишларга қарши курашмоғи ва бошқа талайгина ишларни амалга оширмоғи керак. Олис хорижда бундай вазифалар шахсий маълумотларни ҳимоя этувчи ваколатли вакиллар, ахборот хавфсизлиги ва банк омонатлари бўйича комиссионерлар зиммасида бўлади.

Ҳозирги кунда Россия Федерациясида интернет-омбудсманни сайлаш тартиботи масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Уни лавозимга давлат бошлиғи тайинлаши керакми ёки интернет-тармоқ мутахассисларидан ташкил топган жамоатчи комиссия сайлаши керакми, шу масала ҳал этилмоғи лозим.

Мазкур лавозимдорни танлашга нисбатан қўйилаётган асосий талаблар ва мезонлар унинг мустақил бўлиши, мавзуни яхши билиш ва чуқур тушуниш қобилиятига, иштирокчилар ва асосий ресурсларнинг вакиллари билангина эмас, балки жамоатчилик сектори билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўя билиш маҳоратига эга бўлишидан иборатдир. Интернет-омбудсман ахборот коммуникациялари ва технологиялари соҳасидаги қонун лойиҳаларига ҳуқуқий, юридик тузатишлар ва техник жиҳатлар нуқтаи назаридан баҳо бериши, қонунларнинг ижросини мониторинг қилиши ва амалга оширилишини назорат қилиб бориши лозим. Манфаатлар мувозийлигини таъминлашга қодир ана шундай мутахассиснинг фаолият юритиши интернет-ҳамжамият барча иштирокчилари учун бағоят мақбулдир.

Мамлакатимизда интернет-макон кенгайиб, медиа-компаниялар ривожланиб бораётганлигини инобатга олиб, балки, бизда ҳам шундай лавозимдор бўлиши ҳақида ўйлаб кўриш керакдир.

 

Мақола Интернет тармоғи материаллари асосида Маъруф УСМОНОВ

томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика