Навоий вилояти тадбиркорлари орасида аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Муваффақият билан ишлаётган ишбилармон аёллар орасида Сайёра Шомуродова ҳам бор. Уни танийдиганларнинг барчаси бу аёлнинг бир ноёб хислатини тилга олдилар. У қандай ишга қўл урмасин, шу ишнинг унуми бўлади. Баъзилар Сайёра жуда омадли деб ҳисоблайдилар, бошқалар унинг тадбиркорлик соҳасидаги ютуқларини фойда келтирувчи ишларга қўл уриши ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этган лойиҳаларнинг тўғрилигини текшириши билан боғлайдилар.
Маълумотига кўра иқтисодчи бўлган бу аёл тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларидан яхши хабардор, ўз ғояларини маҳаллий ҳокимият вакилларига етказиш ва лойиҳалари учун керакли мутахассисларни топишни билади. Отаси балиқчи бўлгани учун каттагина ташландиқ сув ҳавзаси бўлган Шўркўл қишлоғида фермер қудуқ хўжалигини барпо этиш фикри туғилди. Конимех туман ҳокимлигига таклиф билан мурожаат қилди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари унинг ғоясини қўллаб-қувватладилар. 2009 йилда барпо этилган «Шўркўл-Тўмарис» ФХ ҳар кузда 7–8 тонна сазан етиштиради. 2010 йилда фермер хўжалиги 1 000 та ўрдак сотиб олди, уларнинг 600 тасини кам таъминланган оилаларга кўпайтириш учун тарқатдилар.
2012 йилда Сайёра яна бир ташкилот – «Маҳлиё Кармана Гўзали» МЧЖ ташкил этди. «Янгиариқ» маҳалласи четидаги 3,5 гектарлик 4 та ташландиқ ҳовузни узоқ муддатли ижарага олди. Одамларни жалб этди, соҳилни чиқиндилардан, қудуқларни сувўтдан тозалаш учун техника топди. Ўтган кузда уларга 10 тоннадан ортиқ балиқчаларни қўйиб юборишди.
С.Шомуродова бизнес диверсификацияси ҳақида ҳам қайғурди. Тўғри, асосий фаолияти балиқчилик ҳисобланади. Бироқ ўз новвойхонаси ва тикув цехи ҳам мавжуд.
«Ташаббус–2013» кўрик-танловининг вилоят босқичида уни энг яхши тадбиркор аёл деб эътироф этдилар ва балиқчиликни ривожлантириш учун ТИФ МБнинг 200 млн сўмлик имтиёзли кредитини олишга сертификат тақдим этдилар. Шу йилиёқ Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси ташаббуси билан ўтказиладиган танловда Сайёра «Ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси» номинацияси ғолиби бўлди.
Амир МАҲМУДОВ,
ўз мухбиримиз.