Norma.uz

Соғлом рақобат – тараққиёт омили

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, бозор инфратузилмасини ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш туфайли хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ҳамда уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши тобора ортиб бормоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва инсофсиз рақобатга қарши амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз борди.

Соғлом рақобат муносабатларининг ривожланиб бориши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларга оид товар белгиларини шакллантиришни тақозо этади. Бу ишлаб чиқарувчини истеъмолчига танитишга ва ўз навбатида ишлаб чиқарувчининг бозорда ўз ўрнини топишига ёрдам берадиган муҳим воситадир. Шу боис ҳам бу борада ҳуқуқий асослар яратилган, хусусан, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунда товар белгиси ҳуқуқий жиҳатдан уни ушбу ҳужжатда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ муҳофаза қилиниши таъкидланган.

Кўпчилик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини қонуний асосда рўйхатдан ўтказган товар белгиси билан бозорга чиқараётганини истеъмолчилар яхши билади. Аммо шундай «уддабурон»лар ҳам борки, улар бозорда ўз ўрни ва харидорини топган товар белгиларини ўғирлаш ёки уларга жуда ўхшаш бўлган номлар остида маҳсулотини истеъмолчиларга тақдим этишга уринмоқда. Табиийки, бу соғлом рақобат тушунчасига мутлақо зид бўлган инсофсиз рақобатдир.

Бу «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонунда баён этилганидек, товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига мутлақ ҳуқуқни бузиш, деб қайд этилган.

Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлик Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Жумладан, товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт.

Ушбу қонуний асослардан келиб чиқиб инсофсиз рақобатга йўл қўяётганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Ўтган йили бу йўналишда 42 та иш кўриб чиқилган. Шу билан бирга, соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг бу борадаги билим ва тушунчаларини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2621 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика