Norma.uz

Видеокузатувдаги чорраҳа

Яқиндан бошлаб мамлакатимиз пойтахтидаги, ҳадемай Самарқанддаги ҳайдовчилар, агар хавфсизлик камарини тақмаган ёки йўлни кесиб ўтаётган пиёдани ўтказиб юбормаган бўлсалар, шунингдек светофорнинг тақиқ сигнали бўлгани ҳолда йўлни кесиб ўтиб кетган бўлсалар жарима тўлаш ҳақида почта орқали хабарнома оладиган бўладилар. Бундай ҳуқуқбузарликларни Швейцарияда ишлаб чиқарилган автомат тарзда ишловчи 160 та йўл мажмуаси кузатиб боради. Мажмуалар уззу кун синхрон ишлайдиган светофорлар ва ҳаракатни суратга олувчи видеокамералардан иборатдир.

 

Видеокузатув камералари бир йўла учта вазифани, хусусан, автомобилнинг ҳаракат тезлигини аниқлаш (авторадар), автомобилнинг номер белгисини ва автомобиль қизил чироқ ёниб турганда ўтган жойни аниқлаш вазифаларини бажаради. Автомобиль узлуксиз чўзилган чизиқни ёки қизил чироқ ёниб турганда пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтганда махсус лазер («Trigger System») ахборотни камерага узатади ва бу манзара бутун шаҳар бўйлаб транспорт ҳаракатини бошқариб турувчи бошқарув марказига юборилади.

Йўл ҳаракати хизматига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши йўл-патруль хизмати ходимларини ички ишлар органлари фаолиятининг янада долзарброқ йўналишларига ташлаш, шунингдек йўлда содир бўлган ҳодиса инспекторлар ва ҳайдовчилар томонидан субъектив баҳоланиши оқибатида Йўл ҳаракати қоидалари бўйича келиб чиқадиган низоларни бартараф этиш имконини беради.

Автомат тарзда ишлайдиган йўл мажмуалари ўрнатилгач, уларнинг фаолиятини зарур ҳуқуқий мазмун билан таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни қайд этишнинг норматив ҳужжатлардаги мавжуд воситалари ва жорий этилаётган техни­ка воситаларининг уйғунлаштирилишига эришиш лозим.

Негаки амалдаги норматив базада вазият ҳамма жойда бир хил эмас. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши» деб номланган 1283-моддаси ва «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши» деб номланган 1284-моддасида асосан ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш масалалари мужассам топган. Йўловчилар ҳам йўл ҳаракати иштирокчиларидир ва улар кўпинча йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишида айбдор бўладилар. Лекин қонун ҳужжатларида улар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Бунда шуни назарда тутиш керакки, камера орқали олинган фотосуратга қараб пиёданинг хатти-ҳаракатини холис баҳолаш мушкул. Ҳолбуки у йўлнинг қатнов қисмига чиқишдан аввал машина келмаётганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига суд холисона қарор чиқариши учун фотосуратдан ташқари видеоёзувнинг ўзига баҳо беришни назарда тутувчи, жарима устидан шикоят бериш муддатларини белгиловчи, тартиб-таомилларни тавсиф этувчи бошқа нормалар киритиш мақсадга мувофиқ кўринади.

Бундан ташқари, чет элларда қарор топган амалиётга кўра видеокузатув олиб борилаётганлиги тўғрисида йўл бўйлаб ёки чорраҳа яқинида тегишли йўл белгиси ёки огоҳлантирувчи ёзув ўрнатилади.

Юқорида айтиб ўтилган шартларга риоя этилса, чорраҳалардаги видеокузатув жазолов ёки қўрқитув қуроли эмас, йўл ҳаракати барча қатнашчилари маданиятини ошириш ва интизомга ўргатиш воситаси бўлиб қолади.

 

Маъруф УСМОНОВ.

 

 

Чет эл тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, йўл камералари кузатуви остида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар сони статистика маълумотларига қараганда ортиб бормоқда. Масалан, Москва шаҳрида кузатув камералари ёрдамида қайд этилган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳоллари миқдори 2014 йилнинг уч чораги мобайнида қарийб 30 фоиз кўпайган ва транспорт воситалари бошқарувчиларига 41 мингга яқин жарима «номаси» юборилган.

Прочитано: 2161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика