Norma.uz

Қоидалар барчага баробар

Пиёдаларнинг қайси ҳуқуқбузарликлар учун ва қандай жарималар тўлаши назарда тутилган?

 

– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасида Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Агар пиёда йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаса, йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтса, энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Йўлдан фойдаланувчи бошқа шахслар ҳам шундай жарима тўлайдилар. Чунончи, мопед ва велосипед ҳайдовчиларнинг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги шундай жаримага сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида фуқароларнинг йўлнинг қатнов қисмида туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш энг кам иш ҳақининг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса, энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Х.САЙДАЛИЕВ,

ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 1864 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика