Norma.uz

Пенсияга доир қонундаги ўзгартишлар

2015 йил 1 январдан эътиборан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон)* ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Қонунга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган ва, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади:

судьялар ва прокуратура органларининг ходимларини пенсия билан таъминлаш бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган шахслар тоифасига киритиш;

чет элда ишланган даврларни Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар ва уларнинг умр йўлдошларининг иш стажига киритиш;

энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида дафн этиш нафақаси миқдорини белгилаш;

пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсияни тўлаш даврини белгилаш – илгари амал қилган 3 йил ўрнига 12 ой.

Бундан ташқари, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 26, 28, 29, 30, 31 ва 38-моддалари меъёрлари бошқа қонун ҳужжатларининг нормаларига мувофиқлаштирилган. Бунда мазкур ўзгартишлар пенсиялар миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришни назарда тутмайди.

 

*4.12.2014 йилдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-379-сон Қонун.

Прочитано: 1912 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика