Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 7 / Солиқ тўловчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ахбороти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

2015 йил 16 февраль

ММ/04-01-32-14/158/150-сон

АХБОРОТ

Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганлиги муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида келиб тушаётган саволлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 февралдаги «Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 26-сон Қарорига* мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) 2015 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўловни 15 фоизлик ставкада, бироқ ҳар бир ходим учун ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 65 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарадилар ва тўлайдилар. Мазкур тартиб амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олиб ЯИТни ҳисоблаб чиқарадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун амал қилади.

Бунда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставкада (15 фоиз), бироқ ҳар бир ходим учун ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолади.

Ягона ижтимоий тўловнинг 25 фоизлик ставкасини қўлловчи қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставкада, бироқ ҳар бир ходимга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолади.

Шуни эслатиб ўтамизки, ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси назарда тутилган юридик шахслар;

нотижорат ташкилотлар, шу жумладан бюджет ташкилотлари;

улар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари.

 

Молия вазирининг
ўринбосари М.МИРЗАЕВ.

 *Келгуси сонда чоп этилади.

Прочитано: 3327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика