Norma.uz

Агар бадаллар тўланса

Мен яқинда 54 ёшга тўламан. Стажимга кўра пенсияга чиқа оламан. Эшитишимча, ҳозир меҳнат дафтарчасидан ташқари, Пенсия жамғармасига нафақат иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани, балки иш йилларида касаллик варақаси олиб таътилда бўлганлигим тўғрисидаги маълумотномани ҳам тақдим этишим лозим экан. Шу тўғрими?

Г.Юсупова. 

 

– Ҳақиқатан ҳам, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар умумбелгиланган ёшни 1 йилга камайтирган ҳолда, яъни 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 121-моддаси, бундан кейин – Қонун).

Меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси ёки унда тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (Қонуннинг 42-моддаси).

Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилишга, зарур ҳолларда – улар берилишининг асослилигини текширишга ҳақлилар (Қонуннинг 43-моддаси).

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) 12-бандига кўра пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (2005 йил 1 январдан кейин).

Зарур ҳолларда бир қатор бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Сиз стажингиз қанчалигини маълум қилмагансиз. Хусусан, умумқабул қилинган ёшни камайтирган ҳолда пенсияга доир ҳуқуқ олишга 20 йиллик стажни аниқ ҳисоблаб чиқариш учун иш жойида бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланадиган ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қанча давом этганлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Низомнинг 64-бандида мустаҳкамланган ушбу талаблар умумқабул қилинган ёш бўйича пенсия олиш ҳуқуқини олиш чоғида стажни ҳисоблаб чиқаришга ҳам татбиқ этилади. Бунда кўрсатилган давр (тиббиёт муассасалари томонидан берилган меҳнатга қобилиятсизлик варақалари билан тасдиқланган) фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги шарти билан иш стажига киритилади.

 

* * *

Мен бир муддат диний ташкилотда ишладим. Меҳнат дафтарчасида бу ҳақда ёзув қайд этилган. Бироқ ўшанда шартномалар тузилмаган. Ушбу бир ярим йил пенсияни ҳисоблаб ёзиш учун стажга кирадими?

Мария С.

 

– Қонуннинг 37-моддасига кўра пенсияни ҳисоблаш учун стажга, башарти Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, меҳнат фаолиятининг барча даврлари киритилади.

Диний ташкилотларда ишлаган шахсларнинг иш стажига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан уларнинг иш даври қўшиб ҳисобланади (Низомнинг 47-банди).

Прочитано: 2496 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика