Norma.uz

Хатолар учун ким тўлаши керак

Мен совет даврида бир йил бир ярим йил деб ҳисобланадиган Камчатка шимолида ишлаганим боис пенсияни қайта ҳисоб-китоб қилишлари учун Пенсия жамғармасига мурожаат қилдим. Бу ерда менга айтишларича, 2011 йилда ёшга доир пенсияни расмийлаштириш ва ҳисоблаш чоғида хатога йўл қўйилган. Меҳнат дафтарчасига кўра меҳнат стажим 1968 йилдан бошланганлигига қарамай, улар гўё 1962 йилни кўрсатганлар. Шу сабабли менга пенсия ортиқча тўланган экан ва ортиқча тўланган суммани қайтаришимни талаб қилишяпти. Қандай асосга кўра? Хатога ПЖ бўлимининг ходимлари йўл қўйишган. Ушбу вазият юзасидан тушунтириш беришингизни сўрайман.

Ш.Мақсумов, пенсионер.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Мазкур ҳолатда пенсиядан ушлаш учун асос бўлиб «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейин – Қонун) 65-моддаси хизмат қилади.

Пенсия жамғармаси туман бўлими комиссияси ўз қарорини ушбу модданинг «б» бандига кўра чиқарган, унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган ҳолда пенсиядан чегирмалар қилиниши мумкин.

Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Агар сиз комиссия қароридан норози бўлсангиз, ушбу қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз (Қонуннинг 48-моддаси).

Прочитано: 2023 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика