Norma.uz

Қайта ҳисоб-китоб қилинмайди

Янги йилдан бошлаб базавий пенсия тарифи ўзгарди деб эшитдим. Пенсия жамғармасига қайта ҳисоб-китоб қилишлари тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишим керакми?

Б.Заҳриддинова,

пенсионер. 

 

– Йўқ, киритилаётган ўзгартиришлар муносабати билан пенсиялар қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Ёшга доир меҳнат пенсияси миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун махсус формуладан фойдаланилади. Фуқароларнинг стажи, иш ҳақи турлича бўлганлиги боис ҳар бир пенсионер учун пенсия миқдори ҳам якка тартибда ҳисобланади. Бироқ пенсия ҳисоб-китобида барча фуқаролар учун ҳисобга олинадиган битта умумий кўрсаткич бор, у – меҳнат пенсиясининг базавий миқдори.

Пенсия миқдори иш стажининг давомийлигига боғлиқ ва:

пенсиянинг базавий миқдори;

иш стажи учун пенсиянинг оширилиши;

пенсияга устамалардан ташкил топади.

Пенсиянинг базавий миқдори – ҳар қандай турдаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш, уни ошириш ва устамаларни қўллаш учун асос ҳисобланадиган суммадир. У ўртача ойлик иш ҳақи ва иш стажини аниқлашга боғлиқ.

2007 йил 1 октябрдан бошлаб Президентнинг «Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (17.09.2007 йилдаги ПФ-3921-сон) асосан пенсияни ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 8 каррасидан кўп бўлмаган иш ҳақи қабул қилинади.

Ёшга доир пенсия учун базавий миқдор пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%ини, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100%ини ташкил этади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун1 26-моддасининг «а» кичик банди; Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом2 107-бандининг «а» кичик банди).

Илгари – ЭКИҲнинг камида 100%и.

2015 йил 1 январдан бошлаб у Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони билан тасдиқланган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – 231 575 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

Тегишли ўзгартиришлар пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) мувофиқ киритилган.

Амалиётда Пенсия жамғармасининг бўлимлари томонидан фуқароларга ёшга доир энг кам пенсиялар республика Президентининг фармонлари билан тасдиқланган энг кам миқдордан келиб чиқиб тайинланади ва тўланади.

Қайта ҳисоб-китоб қилишга келганда, Қонунда бундай ҳоллар аниқ-равшан назарда тутилган (Қонуннинг 49-моддаси). Чунончи, пенсияларни қайта ҳисоблаш:

пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ўзгарган тақдирда амалга оширилади.

Шу тариқа, моҳиятга кўра «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун пенсияларни ҳисоб-китоб қилиш амалиётига мувофиқлаштирилган, бироқ пенсияларнинг миқдори оширилмаган. Уларнинг миқдори фақат Президентнинг фармонларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.

 

13.09.1993 йилдаги 938-XII-сон (бундан кейин – Қонун).

2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 252-сон Қарорига 1-илова.


Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз. 

Прочитано: 3324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика