Norma.uz

Тадбиркор учун стаж

Агар 2012 йилдан бошлаб Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида ажратмалар тўланса, якка тартибдаги тадбиркорга пенсия ҳисоблаб ёзиш учун стаж қандай белгиланади? Тадбиркорга пенсия ҳисоблаб ёзиш тартиби қандай?

Олег. 

 

– Тадбиркорнинг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар ҳисобланади (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 35-банди, бундан кейин – Низом).

Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган даврда суғурта бадаллари тўланмайди ва ушбу давр учун стаж ҳисобга олинмайди.

Тадбиркорнинг асосий фаолияти тўлиқ календарь йил мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда стажга, агар ушбу йилда камида 9 ой мобайнида бадаллар тўланган бўлса, календарь йил қўшиб ҳисобланади.

Кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бир йилда ЭКИҲнинг камида 4,5 баравари миқдорида тўланган тақдирда, қорамол етиштириш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлиш даврлари Қонунга мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Низомнинг 55-бандида таъкидланишича, иш билан машғул шахсларга иш стажи солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан бериладиган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланади.

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади (Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибининг2 24, 27-бандлари).

Солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, якка тартибдаги тадбиркорлар суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар (Солиқ кодексининг 311-моддаси).

 

1ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

2ВМнинг 24.08.2001 йилдаги 351-сон Қарорига 1-илова.


Елена Ермохина,

эксперт-юристимиз. 

Прочитано: 2419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика