Norma.uz

Олишни ишониб топшираман

Мен Ўзбекистондан ташқарига даволаниш учун чиқиб кетмоқчиман. Агар мен ушланиб қолсам ва пенсиямни ўз вақтида ололмасам, қизимга уни олишни топширсам бўладими? Бунинг учун қандайдир ҳужжатларни расмийлаштириш керакми (биз битта манзилга прописка қилинганмиз) ёки унинг ўз паспортини тақдим этиши етарлими?

Н.Уляшева.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Агар йўқлигингизда пенсияни бошқа киши олишини хоҳласангиз, қонун ҳужжатларига мувофиқ унга ишончнома расмийлаштиришингиз керак.

Агар сиз Ўзбекистондан ташқарида бўлсангиз, ишончнома расмийлаштирасиз. Унутмангки, ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг1 (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатлари – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно.

Тўловларни олиш учун ишончли вакил пенсия олиш жойидаги алоқа почта бўлимига ишончнома тақдим этади. Бунда унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиши лозим. Почта бўлинмаси ходимлари ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб 10 кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига почта таркибий бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг2 160-банди).

 

1ЎзР Олий Кенгашининг 6.05.1993 йилдаги 825-XII-сон Қарори билан ратификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 19 майдан кучга кирган.

2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

Прочитано: 1586 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика