Norma.uz

Чет элликлар нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлдилар

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 йилдаги 372-сон Қарори билан 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонунга мувофиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

ҚАРИЯЛАР ВА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ФУҚАРОЛАРГА

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш низом тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 2-илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

  • Республикада доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга фақат вақтинча прописка қилинган бўлса, нафақа вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистонда доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади.
  • Ўзгартиришларга мувофиқ боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига белгиланган миқдорда битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.
  • Олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун бир йўла тўланади.

 

БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАРГА

Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 1-илова) ўзгартиришлар киритилди.

  • Ҳар ойлик нафақалар 16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
  • Аниқлаштирилишича, нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа болаликдан ногиронлар учун белгиланган миқдорда тайинланади.
  • Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига чалинган ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади.

 

ДАФН МАРОСИМИ УЧУН

Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон Қарорига 1-илова) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

  • Дафн этишга нафақа Ўзбекистонда доимий яшамайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, уни республика ҳудудида дафн қилиш шарти билан берилади.
  • Илгари қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган миқдор ўзгарганлиги муносабати билан дафн этишга нафақа миқдорига тузатишлар киритилди. Дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахсга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида нафақа тўланади.
  • Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.
Прочитано: 1672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика