Norma.uz

Нафақа — иш жойи бўйича

Ишлайдиган пенсионер бўлган отам вафот этди. Оиламиз Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига дафн этишга нафақа олиш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, тўлов миқдори қанча бўлади? Мазкур нафақани олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Э.Нуриева. 

 

– Ҳа, оилангиз дафн этишга нафақани отангиз вафот этган пайтдан бошлаб 6 ой мобайнида олиш ҳуқуқига эга (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон Қарори билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 9-банди).

Қонунга кўра нафақа марҳумнинг эрига (хотинига), ота-онасига, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки марҳумнинг қонуний вакилига, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса – дафнни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган бошқа шахсга тайинланади ва тўланади (Низомнинг 2-банди). Нафақа корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан пенсионернинг асосий иш жойи бўйича тайинланади. Айни ўша ерга нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этиш керак (Низомнинг 6, 28-бандлари).

Аризадан ташқари, зиммасига дафн этиш мажбуриятини олган шахс маъмуриятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

ФҲДЁ органи томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;

ариза берувчининг паспорти нусхаси.

Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кунда тайинланади. Ташкилот нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:

ходим вафот этган кундан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин нафақа учун мурожаат қилинганда;

кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилмаганда.

Ариза берувчи нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан бевосита судга ёки Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳудудий бўлимига ёхуд ташкилотнинг юқори органига у мавжуд бўлганда шикоят қилиши мумкин.

Ташкилотда, унинг раҳбарияти тасдиқлаганидек, маблағлар йўқлиги ёки етарли эмаслиги туфайли нафақа тўлаш мумкин бўлмаган, шунингдек нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган муддат мобайнида ташкилот тугатилган тақдирда нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади.

Ўтган йили қабул қилинган Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) билан дафн этишга нафақа бирхиллаштирилган ва 2015 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақининг 4 бараварини ташкил этади.

Нафақа миқдори ўлим содир бўлган кундаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади (Низомнинг 12-банди).

Нафақа уни тайинлаган ташкилот томонидан тўланади, кейинчалик кўрсатиб ўтилган сарф-харажатлар Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади.

Ташкилот томонидан нафақа қайднома ва ариза берувчининг паспорти асосида нақд пул маблағлари билан тўланади (Низомнинг 38-банди).

Нафақага солиқлар солинмайди ва ундан ушланмалар амалга оширилмайди.

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2020 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика