Norma.uz

Муассис ёлланма ходим эмас

Пенсионер МЧЖ муассислари таркибига кирмоқчи.

Дивидендлар олишда унда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Бунда у бутун пенсияни олиш ҳуқуқини йўқотадими? Унда 100 фоиз пенсия олиш ҳуқуқи сақланиши учун пенсионерни қандай шартларда расмийлаштириш мумкин?

П.Литвинов. 

 

– Дивидендлар – даромаднинг мулкий тури бўлиб, МЧЖ муассисларига тўланадиган, уларнинг улушлари бўйича тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми (Солиқ кодексининг 22, 176-моддалари, бундан кейин – Кодекс). Булар тузилган меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишни бажариш муносабати билан меҳнатга тўланган ҳақ ҳисобланмайдиган банк депозитлари бўйича фоизлар тарзидаги даромадлар сингари «пассив» даромадлардир. Тегишинча, улар муассис пенсионернинг пенсия миқдори ва уни олиш шартларига таъсир кўрсатмайди, чунки пенсия тўлашнинг алоҳида тартиби фақат ишлайдиган пенсионерлар учун назарда тутилган. Муассислар таркибига кириш пенсионерни ишлайдиганлар тоифасига киритмайди. Шу тариқа, агар у меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишламаса, бироқ муассис ҳисобланса ва дивиденд олса, унинг 100% пенсия олиш ҳуқуқи сақланади.

Дивидендлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади. Уни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти тўлов манбаи бўлган корхонага юкланади (Кодекснинг 184, 185-моддалари). Солиқ ҳисоб-китоб қилинганда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

агар пенсионер Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар тоифасига кирса, ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёз дивидендларга нисбатан ҳам қўлланади. Бироқ корхона, фақат у пенсионернинг асосий иш жойи ҳисоблангандагина, уни ҳисобга олади. Акс ҳолда имтиёз даромадларни декларациялаш чоғида қўлланади;

Кодекснинг 179-моддаси 19-бандига кўра улар олинган юридик шахснинг устав фондига йўналтирилган дивидендлар солиқ солишдан озод қилинади.

Агар сиз муассис пенсионерни ишга қабул қилиб, у билан меҳнат шартномаси тузишни режалаштирсангиз, пенсия унга умумий қоида бўйича 50% миқдорида тўланади. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишлаётган пенсионерларга ҳам пенсия худди шундай миқдорда тўланади. Бироқ агар у фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича оладиган даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан (2014 йил 15 декабрдан – ойига 231 575 сўм) паст бўлса, пенсия тўлиқ миқдорда (100%) тўланади (Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 2-1-банди).

Қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерлар ҳам пенсияни 100 фоиз олиш ҳуқуқига эгалар (2222-сон Низомнинг 2-банди):

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 1 ва 2-иловаларида белгилаб берилган;

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар (улар доираси Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар рўйхатининг3 I бўлимда белгиланган);

фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар – ёшга доир пенсияни олганда.

 

1МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

3Олий Кенгаш Раёсати ва ВМнинг 6.04.1992 йилдаги 170-сон Қарори билан тасдиқланган.


Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари
тайёрладилар.
 

Прочитано: 3432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика