Мен энг кам иш ҳақидан кам пенсия оламан (184 минг сўм). Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича хизматлар учун 100% иш ҳақи олишим мумкинми?
Р.Маҳкамов.
– Агар сиз фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаётган бўлсангиз, шуни билишингиз лозимки, Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига (26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон) мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий тарздаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг* энг кам миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
*Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармонига мувофиқ 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам ёшга доир пенсия ойига 231 575 сўм миқдорида белгиланган.
Абдурашид ИСМОИЛОВ,
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар
бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинланиши
таҳлили ва мониторинги бўлими бошлиғи.