Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Бешикдан бошлаб илм изла

Ҳадемай абитуриентлар чилласи бошланади

Май ойининг охири ва июнда иссиқ ёз-саратон, айни бир пайтда ўрта таълим муассасаларида битирув имтиҳонлари, олий ўқув юртларига тест асосидаги кириш синовлари ­тайёргарлигининг қизғин дамлари бошланади.

 

Ўзбекистонда жаҳондаги кўпгина мамлакатларда бўлгани каби, олий таълимнинг 2 босқичли тизими барпо этилган. Биринчи босқич фан йўналишларидан бири бўйича фундаментал билим бериладиган 4 йиллик таянч таълим – бакалавриат, иккинчиси – бакалавриат асосидаги муайян ихтисослик бўйича икки йиллик таълим негизидаги магистратурадир.

Олий ўқув юртларининг аксариятида таълимнинг кундузги шакли амал қилади. Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот филиалида ва Тошкент ахборот технологиялари университетида сиртдан таълим олиш мумкин. Таълимнинг илгари амал қилган кечки бўлимлари тугатилган.

Дастлабки олий таълимни давлат грантлари бўйича (давлат бюджети ҳисобидан) ёки тўлов-контракт асосда олиш мумкин. Олий ўқув юртидаги иккинчи ва шундан кейинги таълим учун ҳақ тўлашга тўғри келади.

Абитуриентларни қабул қилиш квоталари Президентнинг, одатда, июнь ойида чиқариладиган ҳар йилги Қарори билан белгиланади. 2014/2015 ўқув йилида бакалавриатга қабул квотаси 57 907 кишини ташкил этди: шундан 19 120 талаба давлат гранти бўйича, 38 797 талаба контракт асосида таълим олди1.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қоидалари тўғрисидаги низомга2 мувофиқ олий ўқув юртига кириш учун қабул комиссиясига 20 июндан 20 июлгача (20 июль ҳам шу ҳисобга киради) (Ўзбекистон Давлат консерваториясига эса 15 июлгача)3 ариза ва керакли ҳужжатлар топширилмоғи, сўнгра 3 туркумдан (блокдан) иборат кириш тест синовларидан ўтиш зарур.


БАКАЛАВРИАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

1. Ректор номига таълим йўналишини, ўқиш олиб бориладиган тил ва шаклни кўрсатган ҳолда ариза. Аризада:

олий маълумоти йўқлиги/олий ўқув юртини тамомламаганлиги тўғрисидаги;

абитуриент тест синовларини қайси тилда топширмоқчи эканлиги тўғрисидаги;

тест синовларини ўтказиш қоидалари билан ҳамда жавоб варақларини тўғри тўлдириш тартиби билан танишганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмоғи лозим.

«Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан» деган жадвалда абитуриентнинг ҳолати/аҳволини (болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги, етимлиги/чин етимлиги, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчиси эканлиги, боқувчисини йўқотганлиги) тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади.

Ҳарбий хизматни ўтаган ва имтиёзларга эга шахслар аризада тавсияноманинг тартиб рақамини ҳамда ўзлари танлаган иккинчи олий ўқув юртининг номини, таълим йўналишини ҳам кўрсатишлари лозим.

2. Ўрта таълим муассасасини (11-синф), ўрта махсус таълим муассасасини, академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат.

3. Тиббий маълумотнома (086-У-шакл).

4. Паспортнинг кўчирма нусхаси (паспорт олиш ёшига етмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси).

5. 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат.

6. Меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма, иш жойидан тавсифнома (таълимнинг сиртқи шакли бўйича ўқишга кираётган абитуриентлар учун).

7. Ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари учун).

8. Мамлакатимиз олий ўқув юртларига кириш учун Қуролли Кучлар бўлинмалари тавсияномаларининг асл нусхалари (муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахслар учун).

Абитуриент паспорти (паспорт олиш ёшига етмаган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини) ва ҳарбий билет (ҳарбий ҳисобда турганлик гувоҳномасини) қабул комиссиясига шахсан кўрсатади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахсларнинг тавсияномалари олинган пайтидан эътиборан 3 йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар бўлган тақдирда қабул комиссияси уларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

 

КИМЛАР ЎЗИ ИМТИЁЗЛИ?

Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг ўқувчилари – халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга4 биноан олий ўқув юртларига қуйидаги битирувчилар, агар улар:

индивидуал турлардаги республика танловлари ва мусобақаларида 1-ўринни, халқаро танловлар ва мусобақаларда эса 1–5-ўринларни;

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг «Келажак овози» республика танловида 1–3-ўринларни;

умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида 1–3-ўринларни, халқаро олимпиадаларда эса 1–5-ўринларни олган бўлсалар, тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз кириши мумкин.

Педагог кадрларни тайёрловчи олий ўқув юртлари шахмат ва шашка бўйича республика турнирларида 1-ўринни, халқаро турнирларда эса 1–5-ўринларни эгаллаган битирувчиларни имтиҳонсиз қабул қиладилар.

Жамоавий турлар бўйича республика танловлари ва мусобақаларида 1-ўринни, халқаро танловлар ва мусобақаларда эса 1–5-ўринларни олган битирувчилар ўз ораларидан имтиёзли тарзда ўқишга кирадиган 3 номзодни аниқлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва қўмондонлик тавсияномасига эга абитуриентларга бакалаврлар тайёрлаш бўйича барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаш мумкин бўлган энг юқори кўрсаткичнинг 27%ини ташкил этувчи қўшимча баллар қўшилади.

 

ТАЪЛИМ ҚИЙМАТИ

Олий ўқув юртида тўлов-контракт асосдаги йиллик таълим қийматини Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилайди.

2014/2015 ўқув йилида бакалавриатнинг турли йўналишлари бўйича таълим қиймати қуйидаги миқдорни ташкил этди:

 

Йўналиш

 

Қиймат (сўм ҳисобида)

 

Шарқ филологияси, турк тиллари филологияси, роман-герман филологияси

 

5,5 млн

 

Журналистика ва ахборот

 

5,5 млн

 

Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги

 

5,5 млн

 

Қурилиш

 

5,5 млн

 

Хизматлар кўрсатиш соҳаси

 

5,5 млн

 

Транспорт

 

5,5 млн

 

Архитектура

 

5,95 млн

 

Иқтисодиёт ва бизнес

 

6,65 млн

 

Соғлиқни сақлаш

 

6,65 млн

 

Халқаро алоқалар

 

7,45 млн

 

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий алоқалар

 

7,45 млн

 

Ҳуқуқ

 

7,45 млн

 

 

Магистратурада контракт асосидаги таълим қиймати 5,48 млн сўмдан 8,19 млн сўм атрофида (mg.uz сайтига қаралсин).


ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ

Таълимга ҳақ (тўлов) тўлаш учун банкдан кредит олиш мумкин. Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомга5 биноан тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериш уларни қайтариш, тўловнинг таъминланганлиги, муддатлилиги ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади. Таълим кредитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Таълим кредитлари берганлик учун ундириладиган фоизлар:

чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига ноль фоиз ставкаси;

талабаларнинг қолган тоифаларига Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкалари белгиланади.

Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит учун фоиз тўловлари суммасининг 50%и Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади (банкда таълим кредити олиш учун керак бўладиган ҳужжатлар билан norma.uz сайтида танишасиз).

Бундан ташқари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабаларга Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати моддий ёрдам кўрсатади (бундай ёрдам кўрсатиш тартиби билан танишиш учун norma.uz сайтига қаралсин).

 

СТИПЕНДИЯ КИМГА, ҚАНЧА ВА НИМА УЧУН ТЎЛАНАДИ?

Олий таълим муассасаларининг талабаларига ининг «2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги 26.06.2014 йилдаги ПҚ-2193-сон Қарори.

2ВМнинг 18.06.2010 йилдаги 118-сон Қарорига 1-илова.

3Олий ўқув юртларига ҳужжатлар топшириш ва уларга қабул қоидалари тартиби фуқаро олий ўқув юртлари учун келтирилган.

4ВМнинг 13.10.2008 йилдаги 226-сон Қарорига 5-илова.

5ВМнинг 26.07.2001 йилдаги 318-сон Қарори билан тасдиқланган.

6ОЎМТВ ва МВнинг АВ томонидан 16.04.2004 йилда 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

Ўзбекистонда 76 университет, академия, институт ҳамда уларга тенглаштирилган олий таълим муассасаси ишлаб турибди.

Прочитано: 3731 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика