Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Бевосита мулоқот

Устав фондидаги асосий воситамизни олиб кетсак...

Бизнинг умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонамиз бошқа бир масъулияти чекланган жамиятнинг таъсисчиларидан бири ҳисобланади. МЧЖ ташкил этилишида устав фондини шакллантириш учун 14 000 минг сўмлик асосий восита қўйган эдик. Бугунги кунда таъсисчилар таркибидан чиқмоқчимиз.

МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига асосан МЧЖ устав фондини шакллантиришга киритилган 14 000 минг сўмлик асосий восита объектини олиб чиқиб кетамиз. Ҳозирда ушбу асосий воситанинг эскириш ҳисоблангандан кейинги қолдиқ қиймати 8 000 минг сўмни ташкил қилмоқда. Шунинг учун асосий восита объекти бизга қолдиқ қиймати бўйича 8 000 минг сўмга қайтарилиб, асосий воситанинг эскириши кўринишидаги улушимизнинг қолган қисми бизнинг ҳисобрақамимизга ўтказиб берилади.

Бундан ташқари, корхонада мазкур асосий восита бўйича ҳисобланган 3 000 минг сўм миқдорида жамғарилган фойда улуши мавжуд.

Биз МЧЖ таркибидан чиқишимизда устав фондига қўйилган асосий воситадан ташқари унинг бошланғич қийматидаги фарқни пул кўринишида олиб чиқиб кетишимиз мумкинми?

МЧЖ устав фондига қайтарилган улушлар ва жамғарилган фойда корхонамизда қандай солиқ мажбуриятларини юзага келтиради ва бу вазиятлар корхонамиз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Ё.Урунов, МЧЖ раҳбари.

 

 – Аввало, масалага ҳуқуқий томондан ёндошсак. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги ЎРҚ-310-II-сон, кейинги ўринларда – Қонун) 8-моддасига мувофиқ корхона муассис сифатида жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар исталган вақтда жамиятдан чиқиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 22-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ МЧЖ жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.

Корхонанинг улушини бошқа муассислар Қонуннинг 20-моддасига биноан сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бундай вазиятда устав капиталининг миқдори ўзгармайди. Бундай операцияларни акс эттириш учун бирламчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Жамиятдан асосий воситалар объектини олиш муассислар умумий йиғилиши қарорига асосан АВ-1-сон шаклнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича расмийлаштирилади.

Асосий воситаларни кирим қилишда баҳолаш ва кейинчалик ҳисобга олишда 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га амал қилмоқ лозим.

Қабул қилиш-топшириш далолатномасига фойдаланиш бўйича паспортлар, иш спецификациялари ва йўриқномалари илова қилинади. Ҳисобга олинган ҳар бир асосий воситалар объектига инвентарь рақам берилади, ушбу рақам барча бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрларида кўрсатилади. Далолатнома асосида бухгалтерия АВ-6-сон шаклнинг инвентарь карточкасини очади, унга объект тўғрисидаги барча маълумотлар киритилади.

Масаланинг солиқ оқибатларига келсак, сизнинг ҳолатингизда устав фондидан ўз улушингизни қайтариб олишингиз солиқ оқибатларисиз амалга оширилади. Чунки жамият таркибидан чиқиб кетаётганда олаётган улушингиз дастлабки улушга тенг. Бу ерда жамғарилган фойда сиз учун даромад ҳисобланиб, ундан Солиқ кодексининг 165-моддасига асосан тўлов манбаида 10% ставка бўйича дивиденд солиғи ушлаб қолинади.

Ушбу вазиятда корхонангиз ўзининг асосий воситалар сифатида киритган улушини олиб қолаётганлиги сабабли корхонангиз балансига қайтиб келиб тушган асосий воситалар бухгалтерия ҳисобида капитализация қилинмайди.

21-сон БҲМСга мувофиқ корхонанинг бошқа корхоналар устав капиталига киритган улушлари 0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

0690-ҳисобварақ дебети бўйича узоқ муддатли молиявий қўйилмалар акс эттирилади, кредити бўйича – ушбу қўйилмалар ҳисобига топширилган қимматликлар, 0100-«Асосий воситалар», 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ва бошқа счётлар гуруҳи билан боғланган ҳолда амалга оширилади. Жамғарилган фойда улушининг келиб тушишини ҳисобга олиш 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда 5110-ҳисобварақ дебети бўйича акс эттирилади.

Бу операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади: 

 

Т/р

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

21-сон БҲМС бўйича счётлар боғланмаси

 

Қайдларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

1

 

Асосий воситалар объектлари – устав капиталига киритилган улушнинг эскириши ҳисобига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади 

 

6 000

 

5110

 

0690

 

Умумий йиғилиш баённомасидан кўчирма, банк ҳужжатидан кўчирма

 

2

 

Асосий воситалар объектлари – устав капиталига киритилган улушнинг қолдиқ қиймати акс эттирилади

 

8 000

 

0100

 

0690

 

АВ-1-сон қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

3

 

Олиниши лозим бўлган жамғарилган фойда қисми акс эттирилади

 

3 000

 

4840

 

9520

 

Умумий йиғилиш баённомасидан кўчирма, бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

4

 

Тўлов манбаидан солиқни ушлаб қолиш акс эттирилади

 

300

 

9810 6410

 

6410 4840

 

Маълумотнома-ҳисоб-китоб 

 

5

 

Жамғарилган фойда улушининг келиб тушиши акс эттирилади (3000000 – 300000)

 

2 700

 

5110

 

4840

 

Умумий йиғилиш баённомасидан кўчирма, банк ҳужжатидан кўчирма

 

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori« СМТ мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика