Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Чет элларда

Россияда – текширувларнинг ягона реестри

2015 йил 1 июлдан эътиборан Россия компаниялари бўлажак барча текширувларни интернетдаги махсус сайтдан, ягона реестрдан билиб олишлари мумкин. Бош прокуратура бу ишнинг тест синовини ўтказишни кейинги ҳафтадан бошлайди, деб хабар қилди Россия Федерация Президенти ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Борис Титов.

 

Реестр босқичма-босқич ишга туширилади деб мўлжалланмоқда. Ундан дастлаб федерал текширувлар тўғрисидаги, 2016 йил 1 июлдан эътиборан минтақавий текширувлар тўғрисидаги, 2017 йил 1 январдан эътиборан муниципал текширувлар тўғрисидаги маълумотлар жой олади. Реестр «Давлат текшируви (назорати) ва муниципал текширувни амалга оширишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг амал қилиш доираси қамровидаги идораларнинг текширувларини ҳам ўз ичига олади. Бинобарин, унга тезкор-қидирув тадбирлари, дастлабки тергов, прокурор назорати, молиявий, молиявий-бюджет, солиқ ва банк текширувлари киритмайди. Идоралар режа асосидаги ва режадан ташқари ҳар бир текширув тўғрисидаги ахборотни (ҳисобга олиш тартиб рақами, текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ёки фармойишга оид маълумотлар, текширув далолатномасида кўрсатилган маълумотлар ва бошқа маълумотларни) ўз сайтида жойлаштиради. Шу зайил компаниялар бўлажак текширувларни реал вақт режимида ҳам билиб олишлари, натижаларини кузатиб боришлари мумкин.

«Реестр текширувлар режаси эмас, – деб изоҳ берди Борис Титов. – Текширувлар режаси илгаригидек прокуратура томонидан тузилади ва унинг сайтида эълон қилинади. Реестр бошланган текширувларнинг, хусусан режа асосидаги, режадан ташқари, муддатли текширувларнинг инъикосидир. Текширувчи ташкилот текширув бошлангач, 3 кун ичида реестрда текширув ўтказилаётганлигини, бу ишнинг асосини ва текширувчиларнинг шахсий таркибини акс эттирмоғи керак, акс ҳолда текширув, натижасидан қатъи назар, қонуний деб топилмайди».

 

www.gazeta-unp.ru.

Прочитано: 1480 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика