Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Солиқ солиш

Рўйхатдан ўтказилган ойдан бошлаб ҳисобот беринг

МЧЖ 2014 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилган. У ВМнинг «Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Қарорини (13.02.2015 йилдаги 26-сон) қайси ойдан қўллаш ҳуқуқига эга?

С.Алимова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Қарори (13.02.2015 йилдаги 26-сон, бундан кейин – 26-сон Қарор) Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорини (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) амалга ошириш мақсадида чиқарилган.

26-сон Қарорга мувофиқ Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилган. Чунончи, 2015 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ставкаси микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, шунингдек фермер хўжаликлари учун 25%дан 15%га туширилган.

Жорий йил бошидан микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, ҳар бир ходим учун белгиланган ставкада, бироқ ойига энг кам иш ҳақининг 65%и миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТни ҳисоблаб чиқарадилар. Янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари эса (бундан чакана савдо ташкилотлари мустасно), улар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида ЯИТ ҳисоб-китобларида унинг энг кам миқдорини ҳисобга олмайдилар. Фақат давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб улар унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни тўлайдилар (Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармонининг 8-банди; Президентнинг 9.12.2014 йилдаги ПФ-4677-сон Фармонига илованинг 4-банди).

Агар сизнинг МЧЖ чакана савдо корхоналари жумласига кирмаса, 2015 йил июнгача у ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда ЯИТни 15%лик ставкада тўлайди. 2015 йил июндан бошлаб эса буни ҳар бир ходимга ЭКИҲнинг камида 65%и миқдорида энг кам ЯИТни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.


Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика