Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Солиқлар оламида

Транспорт солиғи бекор қилиниши мумкин

Россия Федерацияси Давлат думаси депутатлари мамлакатда транспорт солиғини батамом бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрладилар. Агар мазкур қонун ҳужжати қабул қилингудек бўлса, 2016 йил 1 январдан эътиборан автомобиль қуввати ва минтақага қараб тўланадиган ҳар йилги мажбурий тўлов бекор қилинади. Бу ҳақда «Новости» ахборот агентлиги хабар қилди.

 

Қонун лойиҳаси тез кунларда қуйи палата муҳокамасига киритилади деб кутилмоқда. Солиқ кодексининг транспорт солиғи тўғрисидаги қоидаларни тартибга солувчи бобининг бекор қилиниши, шунингдек Бюджет кодексига ўзгартишлар киритилиши ундаги асосий таклифлар сифатида қаралмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳақиқий йиғими 50 фоизчани ташкил этаётган транспорт солиғини бекор қилишни бир неча йиллардан буён ваъда қилиб келишмоқда. Моҳиятан олганда, ёқилғи акцизлари мазкур йиғин ўрнини олиши керак эди. Бироқ ҳукумат бераётган ваъдаларга қарамай, мазкур акцизлар жорий этилганидан кейин ҳам солиқ сақланиб қолаверди.

 

бизнинг қонунчилигимизга кўра...

Ўзбекистонда транспорт воситаси солиғи 1994 йилдан амалга киритилган бўлиб, мулкида транспорти бўлган юридик ва жисмоний шахслар шундай солиқ тўлашар эди. Бу солиқ 2001 йили бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2001 йилдаги 490-сон Қарори билан унинг ўрнига транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли солиғи жорий этилди. Бу солиқни тўловчилар уларни пировард истеъмолчиларга реализация қилувчи, шу жумладан АЁҚШ орқали реализация қилувчи юридик шахслардир. Мамлакат Президентининг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига биноан, мазкур солиқ ставкаси 2015 йилда:

бензин истеъмоли – 1 л га 290 сўм / 1 т га 385 200 сўмни;

дизель ёқилғиси истеъмоли учун – 1 л га 290 сўм / 1 т га 352 400 сўмни;

суюлтирилган газ истеъмоли учун – 1 л га 200 сўмни;

сиқилган газ истеъмоли учун 1 куб м га 240 сўмни ташкил этади.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1671 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика