Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Солиқ солиш

Хом ашёнинг қолдиғи сотилганда

Ишлаб чиқариш корхонамиз ЯСТни 5%лик ставкада тўлайди. Маҳсулот ишлаб чиқариш тугатилиши муносабати билан хом ашё қолдиғини ўз таннархида – 10 000 000 сўм – реализация қилмоқчимиз.

Хом ашё таннархи бўйича реализация қилинганда солиқ солинадиган база юзага келадими? ЯСТни қандай суммадан тўлаш керак?

Бухгалтер.

 

– Ишлаб чиқариш тугатилганлиги сабабли фойдаланилиши мумкин бўлмаган хом ашё қолдиқларини реализация қилиш корхонанинг бошқа мол-мулкини реализация қилишга киради. Ушбу ҳолда ЯСТ бўйича мажбуриятлар, агар уни реализация қилиш натижасида корхона даромад олса, яъни ҚҚС (тўловчиларда) ва реализация қилиш харажатларини ҳисобга олганда, реализация нархи билан чиқиб кетаётган активларнинг амалдаги таннархи ўртасида ижобий фарқ бўлса, юзага келиши мумкин. Ушбу даромад бошқа даромадлар таркибида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси, 132-моддасининг 1-банди, 133-моддаси; 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг1 50-банди). Хом ашё қолдиқларини таннархи бўйича реализация қилиш ноль даражали (ёки салбий) молиявий натижага олиб келади, у ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага ва, тегишинча, солиқ суммасига таъсир кўрсатмайди.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Екатерина ТАРСУКОВА,
«Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 1413 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика