Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Бевосита мулоқот

Ер мажбурият юклайди

ЯСТ тўловчиси бўлган, транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатувчи корхонанинг мулкида майдони 8,5 га бўлган ер участкаси бор. Ҳудуднинг бир қисмидан бўш контейнерларни сақлаш ва уларга ишлов бериш учун терминал сифатида фойдаланилади, бир қисми ижарага берилади.

Корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаётганда ер участкасининг умумий майдонини камайтириб, ундан ижарага берилаётган қисмини чиқариб ташлаши мумкинми?

Бир неча юридик шахсларнинг ер участкасидан биргаликда фойдаланиши деганда нима тушунилади?

В.Шукурова,

ҚК бош бухгалтери.

 

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 3-бандига мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим ер участкалари мустасно. Бунинг маъноси шуки, корхонангиз энг кам ЯСТни ҳисоблаб чиқараётганда сизга тегишли бўлган ер участкасининг умумий майдонини (8,5 га) ижарага берилган майдонга камайтирмасдан ҳисобга олиши керак.

Ўша бандда назарда тутилишича, ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланганда ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаси майдонига тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан ҳисобланади.

Ер участкасини бўлишнинг имконияти бўлмаса (яъни ўзининг фойдаланиш мақсадига кўра уни мустақил ер участкаларига бўлиш мумкин бўлмаса), бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу ҳол ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ҳужжатларида акс эттирилади (Ер кодексининг 10, 21-моддалари).

Шу тариқа, ер участкасига биргаликда эгалик қилинганда ёки ундан фойдаланилганда юридик шахсларга ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг уларнинг эгаллаган майдонига мутаносиб равишда доимий эгалик қилиш (фойдаланиш) ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжати берилиши керак. Унга эга бўлган, ер участкасига биргаликда эгалик қилувчи (ундан фойдаланувчи) юридик шахслар энг кам ЯСТ ҳисоб-китобида бевосита ўзлари эгаллаган майдонни ҳисобга оладилар.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1637 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика