Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Почта қутиси

Кодларни солиштиринг

Туркиядан етказиб бериладиган янги ускунага бирор-бир тўловлар тўланадими? Ускунага экспорт декларациясини расмийлаштириш зарурми?

Х.Қосимова,

МЧЖ директори.

 

– Божхона кодексининг 103-моддасига мувофиқ божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларига қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

Президентнинг ПҚ-1169-сон Қарорига 1-иловада белгиланган миқдорда бож;

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 13-2-иловада назарда тутилган ставкалар бўйича акциз солиғи (акциз солиғига тортиладиган товарларга);

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и миқдорида;

божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими – божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 204-сон Қарори).

Тўловлар миқдорини белгилаш учун товарнинг ТИФ ТН кодини аниқ билиш лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати (ИВ, МВ, ТИАИСВ, ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан танишиб чиқишни маслаҳат берамиз. Эҳтимол, у сизнинг товарингизга ҳам татбиқ этилар, у ҳолда бож ва ҚҚС тўлашда иқтисод қилишингиз мумкин бўлади.

Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон Қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 139-сон Низом) мувофиқ имтиёзлар олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига тақдим этилади. Уни тасдиқлаш учун импортёр экспорт божхона юк декларациясини тақдим этиши лозим. Агар божхона декларациясида товарнинг қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки экспорт қилувчи мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда декларация ўрнига товарни олиб чиқишда экспорт қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин. Ҳужжат экспортёр ва импортёрнинг номи, Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг қиймати, вазни ва миқдори тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Товарнинг тасдиқланмаган қийматига тўлиқ ҳажмда бож тўловлари ҳисобланади.

 

Ҳужжат тили билан

Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қиймати – товарнинг экспорт божхона юк декларациясида кўрсатилган божхона қиймати (у мавжуд бўлмаганда – фактурадаги қиймати) ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган, ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси иккинчи қисмидаги 1–5-бандларда назарда тутилган божхона қийматига қўшилган (агар улар унга киритилмаган бўлса) харажатлар, шунингдек диллер (дистрибьютор, агент) шартномаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот диллерининг (дистрибьютор, агентнинг) воситачилик ҳақи.

139-сон Низомнинг 2-банди.

Прочитано: 1625 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика