Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Солиқ солиш

Қарзингизни ўзингиз узинг

Маълумки, Президентимизнинг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармонига асосан корхоналар ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг 90 кун муддат ичида ундирилиши ва тўлаб берилиши лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, дебиторлик қарзи муддатини ўтказиб юбормаслик мақсадида қуйидагича ҳолатда шартнома тузиш мумкинми:

масалан, 1-корхонанинг 2-корхонадан 5 000,0 минг сўм кредиторлик қарзи бор, лекин 1-корхонанинг 3-корхонадан 7 000,0 минг сўм дебиторлик ҳақдорлиги мавжуд. Ушбу ҳолда корхоналар ўртасида уч тарафлама шартнома тузилиб, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мумкинми ёки кредиторлик қарзини дебиторлик қарзи ундирилгандан кейин сўндириш керак бўладими?

Ф.Қодиров,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Президентнинг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон) корхоналар ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини 90 кун муддат ичида ундирилиши ва тўлаб берилиши белгиланганлиги эмас, балки товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кунлик муддат ўтгандан кейин тегишли маблағларнинг келиб тушмаганлиги (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно) муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланиши кўрсатилган.

Хатингизда келтирилган ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мақсадидаги уч тарафлама шартнома, тушунишимизча, 3-корхона 2-корхонага 1-корхонанинг ўша 2-корхона олдида мавжуд бўлган кредиторлик қарзини сўндириш учун 5 000,0 минг сўмни тўлаб, шу билан бирга ўзининг ­1-корхона олдидаги кредиторлик қарзининг бир қисми сўндирилишини, қолган 2 000,0 минг (7 000,0 минг – 5 000,0 минг) сўмни эса 3-корхона бевосита 1-корхонага тўлаб беришини назарда тутади.

Бу ўринда Президентимизнинг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони (9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон) 5-бандини назардан четда қолдирмаслик лозим. Унда тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўлашлари, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмаслиги меъёри белгиланган. Бинобарин, ушбу тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.

Демак, 3-корхона ҳисобидан 2-корхонага (учинчи шахсга) 1-корхонанинг кредиторлик қарзини сўндириш учун 5 000,0 минг сўмни тўлаш ва шу билан бирга 1-корхона олдидаги кредиторлик қарзининг бир қисмини сўндиришга йўл қўйилмайди.

Бундан келиб чиқадики, 2-корхонанинг олдида кредиторлик қарзига эга бўлган 1-корхона шу қарзни ўзининг ҳисобида бўлган маблағлар ёки 3-корхонадан ундирилган дебиторлик қарзи суммаси ҳисобидан узиши шарт.

 

Жавобни «Norma Profi» эксперти
Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 1660 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика