Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Солиқ солиш

Улгуржи савдо чегарасини кузатинг

Ташкилотимизнинг асосий фаолият туриозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси. Шунингдек улгуржи савдога лицензиямиз бор. Бир нечта савдо шохобчамиз республиканинг турли туманларида жойлашган. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарларда жойлашган савдо шохобчаларининг товар оборотидан ЯСТни 4%лик ставкада, бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда жойлашганларидан эса 1%лик ставкада ушлаяпмиз.

2015 йил I чорагида фирмамиз улгуржи савдо билан ҳам шуғулланган. 1%лик ставкада солиқ солинадиган чакана савдодан товар обороти 4%лик ставкада солиқ солинадиган товар оборотидан устунлик қилади.

2015 йил 1 январдан улгуржи-чакана савдо ЯСТни 5%лик ставкада тўлаши боис, 1 ва 4%лик чакана савдо ставкалари ҳамда улгуржи савдо операциялари бўйича тўланадиган ЯСТга доир ҳисоботни қандай қилиб тўғри тўлдириш керак? Тоғли ва бориш қийин бўлган туманларда жойлашган савдо шохобчалари бўйича чакана савдога доир солиқ ставкаси пасайиш кучига эгами?

С.Петров,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-2-иловада савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТнинг ставкалари белгиланган:

 

Т/р

 

Тўловчилар

 

Солиқ ставкалари, солиқ солинадиган базага нисбатан %да

 

1

 

Чакана савдо корхоналари (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотларидан ташқари), қуйидаги жойларда жойлашган:

 

 

аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

 

4

 

бошқа аҳоли пунктларида

 

2

 

бориш қийин бўлган ва тоғли ерларда

 

1

 

2

 

Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотларидан ташқари)

 

5

 

3

 

Пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган хизматлар кўрсатувчи корхоналар учун

 

белгиланган ставка 5%га пасайтирилади

 

 

 

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган) 19-бандига мувофиқ товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%и доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%идан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади.

Товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича реализация қилиш чакана савдо корхоналари томонидан кўрсатилган банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.

Агар чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлар доирасида амалга оширса, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олиш талаб этилмайдиган мазкур товар айланмасига солиқ солиш мақсадида чакана савдо сифатида қаралади ва унга чакана савдо корхоналари учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.

Юқорида келтирилган нормалар фақат тегишли мезонларга жавоб бериши, яъни назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали реализацияни амалга ошириши, нақд пул тушумини инкассация қилиш учун шартномага эга бўлиши лозим бўлган чакана савдо корхоналарига татбиқ этилади.

Агар чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлардан ортиқ миқдорда амалга оширган тақдирда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилган жами реализация улгуржи савдо ҳисобланиб, уни амалга ошириш учун лицензия талаб этилади. Бунда мазкур юридик шахсга солиқ солиш мақсадида улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхона сифатида қаралади. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тўлиқ ҳисобот (солиқ) давридаги бутун товар айланмасига улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкаси қўлланилади (солиқ солинадиган базага нисбатан 5%) (МВ ва ДСҚнинг 3.03.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/231/214 ва 16/3-4061-сон ахборот хати). Белгиланган солиқ ставкаси пластик карталар билан тўланган товар айланмасидан 5%га пасайиши мумкин.

Хулоса чиқарамиз. Агар товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилиш ўтган ой учун товар айланмаси умумий ҳажмининг ­10%идан ошмаса, сиз чакана савдо корхонаси ҳисобланасиз. Ушбу ҳолда ЯСТ ҳисоб-китобида алоҳида устунларда 1 ва 4%лик ставкаларда чакана товар айланмасидан тушумни кўрсатишингиз зарур. Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилишга ҳам, савдо шохобчасининг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда, 1 ва 4 %лик ставкаларда солиқ солинади.

Агар товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш ўтган ой учун товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%идан ошса, сиз бутун 2015 йил мобайнида улгуржи-чакана савдо корхонаси ҳисобланасиз ва барча тушумингизга 5%лик ставкада солиқ солинади.

5%лик ягона ставка чакана ва улгуржи товар айланмаси бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш заруратини истисно этмайди. Буни савдо фаолиятининг у ёки бу тури устун турган тақдирда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартибидаги фарқлар тақозо этади.

Агар юридик шахснинг ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури:

чакана савдо бўлса – у ЯСТнинг энг кам миқдорини айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблайди (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом1);

улгуржи савдо ёки бошқа фаолият тури бўлса – у ҳисобот чораги учун ўзи эгаллаган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорини ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблайди (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом2).

Ушбу ҳолда ЯСТ ҳисоб-китобида алоҳида устунларда тегишинча чакана ва улгуржи товар оборотидан тушумни кўрсатишингиз лозим.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Наталья ГРИШУТИНА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 3576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика