Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Бевосита мулоқот

Транспорт воситаси балансдан чиқарилади

Корхонамиз автомобили йўл транспорт ҳодисаси натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолди. Лекин ҳали тўлиқ эскириш ҳисобланмаган. Хизмат қилиш муддати тугамаган мазкур автомобилни қай тартибда ҳисобдан чиқаришимиз мумкин?

Хусусий корхона бош бухгалтери.

 

– Транспорт воситаларининг тугатилиши муносабати билан уларни балансдан чиқариш мумкин. Автотранспорт воситаларининг фойдали хизмат муддати тугаган, жисмонан эскирган, авария ҳолатига келган тақдирда уларни тиклашнинг имкони бўлмаса ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилса ва бошқа ҳолларда улар балансдан чиқарилади.

Транспорт воситаларидан кейинчалик фойдаланиш мақсадга номувофиқлиги ва яроқсизлигини, уларни тиклашнинг имкони бўлмаслиги ёки самара бермаслигини аниқлаш учун, шунингдек, ушбу объектларни ҳисобдан чиқаришга ҳужжатларни расмийлаштириш учун корхонада раҳбар буйруғи билан доимий ишловчи комиссия ташкил этилади. Комиссияга мансабдор шахслар, шу жумладан бош бухгалтер (бухгалтер) ва транспорт воситаларининг сақланишига жавобгар бўлган шахслар киритилиши керак. Комиссия ваколатига қуйидагилар киради:

– керакли техник ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган объектни, шунингдек бухгалтерия ҳисоби маълумотларини кўздан кечириш, объектни тиклашга ва кейинчалик фойдаланишга яроқсизлигини аниқлаш;

– объектни ҳисобдан чиқариш сабабларини аниқлаш (жисмоний эскириш, авария, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар);

– транспорт воситаларининг муддатидан аввал фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган айбдор шахсларни аниқлаш, мазкур шахсларни амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш;

– ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситасининг алоҳида узеллари, деталлари, материалларидан фойдаланиш мумкинлиги ва фойдаланиш мумкин бўлган нархлардан келиб чиқиб уларни баҳолаш;

– автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришга АВ-4а-шаклнинг далолатномасини тузиш (авариялар, агар уларнинг жойи бўлса, аварияни келтириб чиқарган сабаблар тўғрисидаги далолатномалар илова қилинади).

Тугатиш жараёнининг якуни бўйича корхона бухгалтерияси бу жараён билан боғлиқ бўлган харажатлар ва тугатилиш натижасида моддий қимматликларнинг келиб тушиши тўғрисидаги маълумотномани тузади.

Транспорт воситаси авария оқибатида балансдан чиқарилганда тугатиш тўғрисидаги далолатномага айбдор шахсларга нисбатан қабул қилинган чоралар кўрсатилган ҳолда авария тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси илова қилинади.

Далолатнома ДЙҲХХ ва корхона бухгалтерияси учун икки нусхада тўлдирилади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Транспорт воситаси ДЙҲХХ органидан ҳисобдан чиқарилганидан сўнг ДЙҳХХ штампи урилган ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисидаги АВ-4а далолатномасининг бир нусхаси бухгалтерияга қайтарилади.

Далолатномага асосан транспорт воситаларининг тугатилишидан моддий қимматликларнинг (узеллар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар, авторезина, аккумулятор ва бошқалар) киримига юкхат ёзилади. Барча моддий қимматликлар улардан фойдаланиш мумкин бўлган нарх бўйича кирим қилинади, яроқсизлари эса иккиламчи қора металл базаларига металлолом сифатида топширилади ва корхонага металлолом қиймати бўйича тўланади.

Автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришга расмийлаштирилган, ташкилот бухгалтериясига берилган далолатномалар асосида инвентарь карточкада объектнинг чиқиб кетганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Асосий воситаларнинг улар тугатилиши натижасида чиқиб кетиши  

 

 

дебет

 

кредит

 

Транспорт воситасининг бошланғич (тиклаш) қийматини ҳисобдан чиқариш 

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160 «Транспорт воситалари»

 

ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш 

 

0260 «Транспорт воситаларининг эскириши»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Транспорт воситаларининг чиқиб кетишида уларнинг қўшимча баҳоланиши бўйича қолдиқ ҳисобдан чиқарилади

 

8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Транспорт воситасининг тугатилишида материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа активларнинг келиб тушиши 

 

1000 «Материаллар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Транспорт воситасининг чиқиб кетишида зарар акс эттирилади

 

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Транспорт воситасининг чиқиб кетишида фойда акс эттирилади

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Транспорт воситаларининг тугатилишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар), мазкур объектнинг тугатилиши бўйича харажатлар ва яроқли узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар қийматини ҳисобга олган ҳолда, резерв капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган транспорт воситаларини қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳоланган суммаларнинг транспорт воситалари ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида аниқланади.

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда шуни инобатга олиш лозимки, асосий воситаларнинг тугатилишидан (ҳисобдан чиқарилишидан) кўрилган зарарлар Солиқ кодекси 147-моддасининг 24-бандига мувофиқ солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилади.

Асосий воситалар объектининг тугатилишидан кўрилган зарар ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинмайди.

Агар яроқли эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар ҳисобига, илгари қўшимча баҳоланган объектлар бўйича қайта баҳолаш қолдиғи мавжуд бўлса, асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида даромад ҳам вужудга келиши мумкин.

қўшимча баҳолаш қолдиғи ҳисобига (аввалги арзонлаштирилган суммадан ошадиган қўшимча баҳолаш суммаси) асосий воситаларнинг тугатилишида олинган даромадлар ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Тўлиқ амортизацияланган асосий воситаларнинг тугатилишидан олинган фойда юридик шахслар фойда солиғи ва ЯСТни (қўшимча баҳолаш қолдиғи ҳисобига олинган фойда суммаси бундан мустасно) ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базага киритилади.

Транспорт воситаларининг тугатилиши тўғрисидаги бирламчи ҳужжатлар 19-сон БҲМС ва Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ равишда тайёрланиши керак.

 

Жавобни
«Soliq Kalkulyatori» СМТ мутахассислари
тайёрладилар.

Прочитано: 2298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика