Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 23 / Почта қутиси

Пастеризатор рўзғор учун эмас

Заводимиз учун Даниядан сут пастеризатори харид қилмоқчимиз. Аппаратни жисмоний шахс сотиб олади. Олиб киришда унинг учун ҚҚС тўлаш керакми?

Ш.Элмуродов.

 

– Хатдан пастеризатор қандай қилиб олиб кирилиши равшан эмас: жисмоний шахснинг кузатиб бориладиган багажидами ёки унинг номига почта жўнатмасидами? Шу сабабли иккала вариантни кўриб чиқамиз.

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши Божхона кодексининг 14-моддасига кўра соддалаштирилган, имтиёзли тартибда, яъни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловларни, шу жумладан ҚҚСни ҳам ундирмасдан амалга оширилиши мумкин. Бундай товарларни олиб кириш шартлари Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларида1 қайд этилган. Бож олинмайдиган олиб киришнинг қиймат меъёрига пастеризатор кириши эҳтимол. У 1 000 АҚШ доллари эквивалентидан қиммат турмаса керак. Бож олинмайдиган олиб киришнинг ушбу меъёри почта алоқаси хизматларини кўрсатадиган, ХХТУТ бўйича 52100 ёки 52200 коди берилган юридик шахслар орқали халқаро почта ёки курьерлик жўнатмаларида товарлар келиб тушган тақдирда ҳам қўлланади.

Бироқ пастеризатор у ёки бу усул билан олиб кирилганда муаммо юзага келиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ имтиёзли тартиб божхоначиларга товар ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланганлиги тўғрисида салмоқли асос-далиллар тақдим этилганда қўлланади. У, хусусан, товарнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади, уни белгилашда товарнинг истеъмол хоссалари, қўллаш ва фойдаланишнинг анъанавий амалиёти ҳисобга олинади. Агар товарлар фақат уларни олиб ўтувчи шахс ва унинг оила аъзолари томонидан рўзғорда фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учунгина олиб кирилса ва улардан фойдаланиш даромадлар олиш билан боғлиқ бўлмаса, товарлар ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган деб қаралади. Агар пастеризатор олиб кираётган жисмоний шахс божхоначини у рўзғорда фойдаланиш учун мўлжалланганлигига ишонтира олса, у бож тўламасдан олиб киришга муваффақ бўлади. Бироқ агар у, қонунга итоаткор тадбиркор сифатида агрегатнинг вазифасини кўрсатса, қуйидаги тўловларни тўлашига тўғри келади:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда божхона божи;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада акциз солиғи (акцизланадиган товарга);

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори). 

 

1МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика