Тўрт ой аввал ташкил этилган корхона тушум олмаяпти – ҳозирча фақат ишлаб чиқариш ва жорий харажатлар қилиняпти. Биз ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи топширишимиз керакми?
– Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини Солиқ кодексида белгиланган муддатларда тақдим этишлари керак (Солиқ кодексининг 34, 36-моддалари), бунда молия-хўжалик фаолияти натижалари, шу жумладан тушумнинг йўқлиги аҳамиятга эга эмас. Солиқ кодексининг 360-моддасига кўра, сиз ЯСТнинг ҳисоб-китобини:
йилнинг ҳар чорагида – ҳисобот давридан (чорагидан) кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда (ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай) тақдим этишингиз керак бўлади.
Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.