Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фақат қурилиш билан иш битмайди. уни қабул қилиш ҳам лозим

Қурилиши тугалланган объект қандай ҳужжатга кўра фақат уни давлат комиссияси қабул қилган кундан кейин балансга қабул қилинади?

Е.Винокурова, бош мутахассис.

 

– Янги барпо этилган кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи ФКнинг 84-моддаси биринчи қисмининг маъносига кўра фақат у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан вужудга келиши мумкин. Объект корхона раҳбари тасдиқлаган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1 шакли) ва бошқа ҳужжатлар асосида (кўчмас мулк объектлари ва транспорт воситалари бўйича – уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида) бухгалтерия ҳисобига қабул қилинади.

Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилади. Уни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади, улар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳуқуқ эгасига қайтариб берилади. Янги бинога (иншоот, турар жойга) мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ҳисобланади (Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг1 38, 41, 42-бандлари).

Қурилган объектни қабул қилиш қабул комиссияси томонидан белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. У қурилиш пудрат ташкилоти (қурилиш ўз кучи билан амалга оширилган ҳолларда – юридик ва жисмоний шахс) туман (шаҳар) ҳокимига мурожаат қилган вақтдан бошлаб кўпи билан 5 кун муддатда қабул комиссиясининг барча аъзолари имзолайдиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ҳоким қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида 2 кун ичида қарор қабул қилади. Объектни қабул қилганлик учун тўлов ундирилмайди. Ҳокимнинг объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори объектга бўлган ҳуқуқни туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади2.

ШНК 3.01.04-04 «Қурилиши тугалланмаган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» (Давархитектқурилишқўмнинг 25.12.2003 йилдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган) билан белгиланган тартиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистонда қурилишни амалга оширадиган барча ташкилотлар учун мажбурийдир.

Қурилиши тугалланган объект ишчи комиссияси ва (ёки) давлат қабул қомиссияси томонидан қабул қилинганидан кейин фойдаланишга киритилиши мумкин. Биринчи босқичда уни буюртмачи (қурувчи) тайинлайдиган ишчи комиссияси қабул қилади, иккинчи босқичда объект давлат қабул комиссиясига тақдим этилади. Қурилишини кичик тадбиркорлик субъектлари олиб борадиган объектлар учун давлат комиссиясининг хулосаси талаб этилмайди (ШНК 3.01.04-04нинг 1.6-банди). 

 

1ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 25.02.2013 йилдаги 54-сон Қарорига 1-илова) 64–66-бандлари.

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 4683 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика