Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Амалий бухгалтерия

Касаллик стажга боғлиқ эмас

Ходимни 2014 йил октябрида ишга қабул қилишди. Жорий йилнинг январида у 3 кунга касаллик варақаси олиб келди. Бироқ бош бухгалтер унга тўлашдан бош тортяпти, чунки ходимнинг иш стажи бор-йўғи 4 ойни ташкил қилади.

Иш стажи 4 ой бўлганда 3 кун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун нафақа тўланадими? Агар тўланса, мазкур ҳолда тўлов қандай миқдорда амалга оширилади ва уни қандай меъёрий ҳужжатлар тартибга солади?

Н.Солижонова,

бош бухгалтер.

 

Ҳа, тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси (бундан кейиннафақа) олиш кафолатлари қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. У касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб ­аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади (Меҳнат кодексининг 285-моддаси).

Касал бўлиб қолганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда фуқаролар тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, шунингдек ижтимоий чора-тадбирлар кўрилиши, шу жумладан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланиши ҳуқуқига эгалар (29.08.1996 йилдаги «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сон Қонуннинг 16-моддаси).

Меҳнатга қобилиятсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисида йўриқноманинг1 3-бандида белгиланишича, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси:

а) ишдан озод қилувчи;

б) ижтимоий суғурталаш татбиқ этиладиган шахсларга вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик муносабати билан нафақа тўлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир.

Бунинг маъноси шуки, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси тақдим этиб, ходим касаллик ва иш стажининг давомийлигидан қатъи назар, нафақа олиш ҳуқуқига эга, корхона маъмурияти эса буни рад этишга ҳақли эмас.

Нафақа ҳисоб-китоби ва уни тўлаш Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ амалга оширилади. Умумий қоидага кўра ходимга нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса берилади (Низомнинг 3-банди).

Касаллик кунлари қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:

иш ҳақи сақланмаган таътил;

болани парваришлаш бўйича таътил;

иш вақтинча тўхтатилган;

ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;

ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.

Бундай ҳолларда нафақа ходим ишга чиқиши (ёки лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади (Низомнинг 22-банди).

Нафақа, мазкур корхонадаги иш стажига эмас, балки умумий иш стажига боғлиқ ҳолда иш ҳақига фоизли муносабатда тўланади.

Умумий иш стажи меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат асосида аниқланади (Низомнинг 31-банди).

Умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга тўлов иш ҳақининг 80%и миқдорини; 8 йилгача бўлганда – иш ҳақининг 60%и миқдорини ташкил этади (Низомнинг 28-банди).

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар, иш ҳақининг 100%и миқдорида қуйидагиларга тўланади:

ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига;

байналмилал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;

қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;

Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без ва хавфли ўсмалар (аденома, рак) билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;

меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга (Низомнинг 26-банди).

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўланган даврнинг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга – иш ҳақининг 100%и миқдорида;

б) умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 80%и миқдорида;

в) умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 60%и миқдорида (Низомнинг 27-банди).

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа барча ҳолларда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақидан юқори бўлмаслиги лозим (Низомнинг 30-банди).

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

* * *

– Бунинг устига, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлашдан бош тортиш маъмурий жавобгарликка олиб келади. Чунончи, МЖТКнинг 49-3-моддасига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Павел СИЛЬНОВ,
адвокат.
 

 

1ССВ томонидан тасдиқланган, ИТВ билан келишилган, АВ томонидан 19.01.2000 йилда 873-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2723 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика