Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Амалий бухгалтерия

Совғани ўғлингиз билан баҳам кўринг

Ходимга текин берилган мол-мулк, қимматли совғалар, моддий ёрдам, дивидендлар ва озиқ-овқат қийматидан алимент ушлаш керакми?

А.Тўхтаёров,

АК филиали бош бухгалтери.

 

– Ходим ташкилотдан текин олган мол-мулк, қимматли совғалар қиймати моддий нафдан олинган даромадларга (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди), моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромадларига (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди), – дивидендлар мулкий даромадларга (Кодекснинг 176-моддаси 2-банди), озиқ-овқат қиймати компенсация тўловларига (Кодекснинг ­174-моддаси 13-банди) киради. Бунда уларнинг ҳаммаси унинг жами даромади таркибига киради (Кодекснинг 171-моддаси).

Оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари Оила кодекси (30.04.1998 йилдаги 607-I-сон Қонун билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Хусусан, Оила кодексининг 104-моддаси билан белгиланишича, алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

Шу тариқа, алиментларни ҳисоблашда алимент тўловчи ходимнинг юқорида айтилган барча даромадлари ҳисобга олиниши керак.


Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика