Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / ДБҚда тадбир

Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Давлат божхона қўмитасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда қўмита Марказий аппарати шахсий таркиби, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази вакиллари, божхона фахрийлари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

Анъанага мувофиқ, тантанали йиғилиш давлатимиз мадҳияси садоси остида бошланди. Тадбирни очар экан, ДБҚ раиси З.Дусанов мустақиллик шарофати билан Наврўз халқимиз маънавий мероснинг ажралмас қисми сифатида қайта бўй чўзганлиги, теран илдизлари мустаҳкамланаётганлигини таъкидлаб ўтиб, йиғилганларни Наврўз айёми билан қизғин муборакбод этди.

Президентимизнинг «2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тай­ёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида таъкидланганидек, неча минг йиллар давомида азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этиб, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган Наврўзнинг истиқлол йилларида ҳаётимиздаги ўрни ва моҳияти тобора ошиб бормоқда. Халқимиз учун табиат уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини юртимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида ҳар томонлама чуқур тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш эзгу анъа­нага айланиб қолган. 

Мамлакатимизда жорий йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши Наврўзга бетакрор файзу тароват тақдим этади. Шу аснода ёши улуғларнинг ижтимоий ва маиший турмушини янада яхшилаш борасида қатор амалий тадбирлар бажарилади. Айниқса, ёлғиз қариялар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, улар моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватланади. Табаррук отахону онахонлар, хаста ва ногирон кишилар истиқомат қилаётган хонадонлардан хабар олиниб, совға-саломлар улашилади. Мазкур тадбирлар Кексаларни эъзозлаш йилига ҳам шаклан, ҳам мазмунан монанддир.

Тинч ва осойишта юртга байрам, тўй ва тантаналар ярашади. Бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари авваламбор халқимизнинг тинчлиги, осойишталиги ва юрт фаровонлигига қаратилган.

Бу борада божхона органлари ходимлари ҳам юртимизнинг иқтисодий барқарорлиги ва тинчлиги йўлида самарали хизмат қилиб, ижобий кўрсаткичларга эришмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,7% га ортиғи билан бажарилди.

Тадбирда байрам муносабати билан қўмита буйруғига биноан тизимда ўрнак кўрсатиб хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар, шунингдек, божхона фахрийлари рағбатлантирилди, мукофотлар тантанали равишда топширилди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 2113 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика