Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бевосита мулоқот

Ходимлар ҳисобини юритишда адашманг

«Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармасида штат жадвалига асосан 20 нафардан ортиқ техник ва хизматчи ходимлар ишлаб келяпти. Бошқарма ягона солиқ тўловини тўлаб келмоқда эди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг рухсатномасига асосан, бошқарманинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтишдан ўтказилди. Текшириш якунига кўра «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси ягона солиқ тўлови тўловчиси бўла олмаслиги, солиқларни умумбелгиланган тартибда тўлаши лозимлиги хулоса қилиниб, умумбелгиланган солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Давлат солиқ хизмати органи томонидан чиқарилган хулоса тўғрими?

«Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси солиқ тўловчиларнинг қайси тоифасига киради?

«Сувоқава» ИЧБ
бухгалтери.

 

– «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичига кўра, ­ХХТУТ бўйича 90213 коди остида фаолият юритади. Мазкур код коммунал ва маиший сув таъминоти, яъни коммунал-маиший ва аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжи бўйича сув тақсимлаш тармоқлари ва сув таъминоти бўйича фаолият юритувчи ташкилотларга берилади.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринда – 439-сон Қарор) мувофиқ, 90213 ХХТУТ коди бўйича фаолият юритувчи корхоналарнинг ходимлари сони 1–10 нафаргача бўлса – микрофирма, 11–25 нафаргача бўлса – кичик корхона тоифасига киради.

Сиз корхонангиз ходимларининг сонини 20 нафардан ортиқ деб кўрсатгансиз, лекин аниқ сонни келтирмагансиз. Одатда, «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармасининг алоҳида туман бўлимлари ҳам мавжуд бўлиб, улар фаолиятни мустақил юридик шахс бўлмаган ҳолда амалга оширадилар.

Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

Шу сабабли, бошқарманинг жами ходимлари сонини аниқлашда барча туман бўлимларининг ходимларини ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади. Агар текширув натижаси бўйича ходимларингизнинг ўртача йиллик сони 25 тадан ошган бўлса, у ҳолда бошқарма 439-сон Қарор билан тасдиқланган Классификаторга асосан микрофирма ва кичик корхона тоифасига кирмайди ва умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлиб қолади.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Мурод МУҲАММАДЖОНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 2383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика