Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бевосита мулоқот

Ёнғин – қурғоқчилик эмас

Ходимимизнинг уйида ёнғин юз берди. Ташкилот унга ёрдам сифатида қурилиш материаллари берди. Ушбу ёнғин солиқ солиш мақсадида фавқулодда вазият ҳисобланадими?

Д.Хўжаев,

аудитор.

 

– Мазкур вазиятга фавқулодда ҳолатлар муносабати билан ходимга моддий ёрдам тўлаш сифатида қарамаслик керак (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра фавқулодда ҳолатлар – тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган, табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, қамал ҳолати, давлат манфаатларини кўзлаб импортни ҳамда экспортни тақиқлаш ва бошқалар) келтириб чиқарган муайян шароитлардаги фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар бўлиб, қабул қилинган мажбуриятлар шулар туфайли бажарила олмайди. Уйдаги ёнғин эса, агар у бирор-бир табиий ҳодисанинг оқибати бўлмаса, шахсларнинг ҳаракати (ўт қўйиш, оловдан эхтиёткорсиз фойдаланиш ва ҳоказо) ёки ҳаракатсизлиги (носоз электр асбоблар, сифатсиз симлар ва ҳоказо) натижасидир. Шу сабабли маиший ёнғинни, фикримизча, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан олганда, фавқулодда ҳолатларга киритиб бўлмайди.

Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида мақсадли хусусиятга эга бўлган, ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган моддий ёрдамни тўлаш назарда тутилган.

Бироқ сизлар ходимга қурилиш материаллари билан ёрдам бергансиз, бу эса солиқ тўловчи юридик шахсдан солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати сифатида олган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди). Сизнинг вазиятда қурилиш материалларининг қиймати жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади, бу қиймат уларни харид қилиш нархи ёки таннархдан келиб чиқиб белгиланади. Жисмоний шахс юридик шахсдан акцизланадиган товарлар ёки қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) олган тақдирда бундай товарлар (ишлар, хизматлар) қийматида акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғининг тегишли суммаси ҳисобга олинади.

Даромадларнинг ушбу турига тўлов манбаида жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ солинади. Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар зиммасига юкланади. Солиқ кодексининг 185-моддасига кўра солиқ солиш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб, даромад ҳақиқатда тўланаётганда ЖШДСнинг ҳисобланган суммасини мажбурий тарзда ушлаган ҳолда амалга оширилади.

У солиқ агенти солиқ тўловчига тўлайдиган пул маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўғри ушлаш ва ўз вақтида бюджетга ўтказиш учун даромад тўлайдиган солиқ агенти жавобгар бўлади. Ушбу мажбурият бажарилмаганда у бюджетга ушланмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни тўлаши керак. ЖШДСнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси бюджетга солиқ агенти томонидан тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади (Солиқ кодексининг 188-моддаси).


Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1662 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика