Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Кичик бизнес учун энг кам ЯИТ

2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона ижтимоий тўловни (ЯИТ) ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ўзгарди. Ушбу ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Қарори (13.02.2015 йилдаги 26-сон) билан белгиланди. Уларни қўллаш тартиби Молия вазирлиги томонидан 16.02.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/158/150-сон ахборотида тушунтирилди.

 

Янги тартибга мувофиқ 2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар, улар солиқ солишнинг қандай тизимини қўллашларидан қатъи назар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ЯИТнинг, 2014 йилда амал қилган 25% ўрнига, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15%ига тенг бўлган ставкаси белгиланди.

Ҳозирги вақтда хўжалик юритувчи субъектлар ЯИТни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 (бундан кейин – 2095-сон Низом) мувофиқ унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблайдилар ва тўлайдилар. Яъни меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлардан белгиланган, бироқ ЭКИҲнинг ҳар бир ходимга белгиланган қисмидан кам бўлмаган ставкада. ЯИТ ҳисоб-китобининг бундай тартиби 2009 йил 1 январдан Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон) билан белгиланган.

Бироқ ҳамма солиқ тўловчилар ЯИТни бундай тартибда ҳисоблашлари керак эмас. У қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

4,7% ставка бўйича ЯИТ ундириладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари» 328-сон Қарори 7-банди);

нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотларига;

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан (Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом2) келиб чиқиб ҳисоб-китобнинг алоҳида тартиби белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналарига;

янги барпо этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида, улар томонидан кўрсатилган даврда ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурилган тақдирда эса – тугалланган объектни қабул қилиш далолатномаси тасдиқланган кундан бошлаб 6 ой тугагунга қадар, бироқ улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда. Улар ЯИТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 6 ой тугаганидан сўнг ундан кейинги ойдан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектларни қуришни амалга оширувчилар эса тугалланган объектни қабул қилиш далолатномаси тасдиқланган кундан сўнг 6 ой тугаганидан кейинги ойдан ёки улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йил ўтганидан кейин тўлай бошлайдилар.

ЯИТ тўловчилари ЯИТни Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда, тегишли йилга Президентнинг қарори билан белгиланадиган ставкада ҳисоблайдилар, бироқ:

фермер хўжаликлари учун – ҳар бир ходимга ҳар ойда ЭКИҲнинг камида 50%и;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (фермер хўжаликларидан ташқари) – ҳар бир ходимга ҳар ойда ЭКИҲнинг камида 65%и;

ЯИТ қолган тўловчилари учун – ҳар бир ходимга ҳар ойда ЭКИҲнинг камида 100%и ҳисобланади.

Бунинг маъноси шуки, 2015 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектлари (фермер хўжаликларидан ташқари) ЯИТни, илгари назарда тутилганидек 118 400 сўмдан (ЭКИҲнинг 1 баравари) эмас, балки ҳар бир ходимга камида 76 960 сўмдан (ЭКИҲнинг 65%и) тўлашлари керак. Бунда шуни билиш лозимки, ЯИТнинг энг кам миқдори белгиланаётганда (ЯИТ энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобининг3 0501–0503-сатрлари) ЯИТ меъёри (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0401–0403-сатрлари) ҳисобот ойи учун қабул қилинади, яъни йил мобайнида ЭКИҲ ўзгаришига боғлиқ бўлади. ЭКИҲ, масалан, 2015 йил 1 апрелдан ошганда, ЯИТнинг энг кам миқдори тўловчиларнинг ҳар бир тоифаси учун иш ҳақининг янги энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Шуни эслатиб ўтамизки, 2095-сон Низомнинг 5-бандига мувофиқ ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ойда ҳисобланиши керак.

Бундан ташқари, барча солиқ тўловчилар – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликларига эслатиб ўтмоқчимизки, ЯИТни 15%лик ставкада тўлаш учун барча ДСИларда янги (алоҳида) ҳисоб-китоб счётлари очилган.

 

1-МИСОЛ. Кичик корхона домофон ускунасини ўрнатиш хизматларини кўрсатади (ХХТУТ бўйича коди – 90310). 2014 йилда ходимларнинг ўртача йиллик сони – 20 киши. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 2015 йил февралда 18 275 000 сўмни ташкил қилди. Ундан белгиланган ставкада – 2 741 250 сўм (18 275 000 х 15%) ЯИТ ҳисобланди. Иш тартиби – 6 кунлик иш ҳафтаси, бир дам олиш куни.

Февралда иш кунлари сони (6 кунлик иш ҳафтасида) – 24. Барча ходимлар ушбу ойда, иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш табелига кўра, 467 кун ишлаган.

Бир ой учун бир ходимга ЯИТ меъёри – 76 960 сўм (118 400 х 65%).

ЯИТнинг энг кам миқдори – 1 497 513,33 сўм (467 кун / 24 кун х 76 960 сўм).

Белгиланган ставкада ҳисобланган ЯИТ суммаси (2 741 250 сўм) меъёр бўйича ҳисобланган ЯИТ энг кам миқдоридан (1 497 513,33 сўм) кўп. Бинобарин, бюджетга ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ЯИТнинг энг кам миқдори, улар кунига ишлаган соатлар сонидан қатъи назар, барча ходимлар томонидан ҳақиқатда ишланган кунлар бўйича ҳисобланади (2095-сон Низомнинг ­4-банди). Шу сабабли, агар корхонада, мисол учун, ўриндош кунига 2 соат ишласа, ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ушбу кун ҳақиқатда ишланган 1 кун сифатида ҳисобга олинади.

 

2-МИСОЛ. Жамоат фондида 3 киши ишлайди. Жамоат фондлари нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланади (29.08.2003 йилдаги «Жамоат фондлари тўғрисида»ги ­527-II-сон Қонун 3-моддаси). ЯИТ тўловчилари бўлиб, улар 25%лик ставкани қўллашлари, бироқ ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасликлари керак.

 

3-МИСОЛ. МЧЖ 2015 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилган. Янги барпо этилган кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтказилгандан кейин дастлабки 6 ойда ЯИТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан тўлашлари боис, мазкур МЧЖ ЯИТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда 2015 йил августдан бошлаб тўлаши керак. У ЯИТни 15%лик ставкада меҳнат ҳақи тарзида ҳақиқатдаги даромадлардан ҳисоблайди, бунда ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисобга олинмайди.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова) 3-илова.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 6873 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2018-02-13 01:54:04, Гость_007:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика