Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бевосита мулоқот

Норезидентликни эълон қилманг

Корхонамиз 2015 йилда юридик шахсЎзбекистон иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида халқаро шартнома тузган хорижий давлат резидентига даромад тўлайди. Даромад олиш республикамизда доимий муассаса орқали фаолият юритиш билан боғлиқ эмас. Норезидент халқаро шартнома имзоланган давлатда резидентлиги тўғрисида сертификат тақдим этди, унга апостиль қўйилиб, нотариал тасдиқланган таржимаси ҳам бор эди. Резидентлик тўғрисидаги сертификат 2015 йил 5 январда мазкур хорижий компания ушбу хорижий давлатнинг резиденти эканлигини тасдиқлайди. Даромад 2015 йил февралда тўланади.

Солиқ органига норезидент даромадларини фойда солиғидан озод қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш керакми? Резидентлик тўғрисида тақдим этилган мазкур сертификат асосида тўлов манбаида солиқ ушламасдан даромад тўлаш мумкинми?

Н.Исроилова,

ҚК бош бухгалтери. 

 

– «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) билан халқаро шартномани қўллаш таомилини соддалаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 155-моддасига ўзгартиришлар киритилган. Ушбу ўзгартиришларга кўра ЎзР норезидентига ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган даромадларни тўлаш халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки унинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади, бунда, башарти тўлов манбаида резидентлик сертификати мавжуд бўлса, солиқ органига ариза бериш талаб этилмайди.

Бироқ бу оддий ширкат шартномаси асосида олинган биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан даромадларга ҳамда ЎзР норезидентига тегишли бўлган ва ЎзР норезидентининг ўзи ёки ЎзР резиденти Ўзбекистон ҳудудида воситачилик, топшириқ шартномаси асосида реализация қиладиган товарлар реализациясидан олинадиган даромадларга татбиқ этилмайди. Ушбу даромад турларини солиқ солишдан озод қилиш, худди илгаригидек, солиқ органлари тасдиқлаган ариза асосида амалга оширилади.

Мазкур солиқ солиш тартибини қўллаш учун Ўзбекистон норезиденти ушбу шахснинг резидентлигини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган вақт даври мобайнида у билан ЎзР солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади. Агар ушбу ҳужжатда резидентлик вақт даври кўрсатилмаган бўлса, Ўзбекистон норезиденти бундай ҳужжат берилган календарь йил мобайнида ЎзР халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, 2015 йил 1 январдан сиз, тўлов манбаида солиқ органларига ариза тақдим этмасдан, ўзингизда даромад тўлаш даврида ҳақиқий бўлган тегишли резидентлик сертификати (асл нусхаси) мавжуд бўлган ҳолда, фаолияти доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентнинг даромадидан солиқни ушламаслик ёки пасайтирилган ставкада ушлаш ҳуқуқига эга бўласиз. Агар даромадлар оддий ширкат шартномаси асосида биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан тўланмаса, шунингдек ЎзР норезидентига тегишли бўлган ва Ўзбекистонда унинг ўзи ёки ЎзР резиденти томонидан воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида реализация қилинадиган товарлардан олинадиган даромадлар бўлмаса, албатта.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2119 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика