Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бевосита мулоқот

Юкчилар, ер қазувчилар, фаррошларни таклиф этаман

Мен бўш вақтда ишлаш ҳисобига қўшимча пул ишлашга тайёр кишилар тўғрисида ахборот базасини тўплаб, вақтинчалик ишларни (юклаш, юкдан тушириш, супуриш-сидириш ва ҳоказо) бажариш учун ёрдамчи ишчиларни (мардикорларни) бўлғуси мижозларга воситачилик шартларида тақдим этиш билан шуғулланмоқчиман. Мен бундай воситачилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқимга ҳокимликдан патент олишим мумкинми? Иш берувчининг (жисмоний ёки юридик шахснинг) вақтинчалик ишларга шахсларни юридик томондан расмийлаштирмасдан туриб ёллаши қонунийми? Ёки уларнинг қўлларида СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси бўлиши керакми?

Мардикорларни излаш ва вақтинчалик ишларга жалб этиш ишини қандай қилиб тўғри ташкил этиш лозим? Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?

Б.Умурзоқов,

МЧЖ директори.

 

– Сиз шуғулланмоқчи бўлган фаолият Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарорига 1-илова) назарда тутилмаган. Бинобарин, у билан шуғулланиш учун сиз юридик шахсни рўйхатдан ўтказишингиз лозим. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифномасига кўра сизни қизиқтираётган фаолият «Мамлакат доирасида фуқароларни иш билан таъминлаш ва ходим билан таъминлаш» сифатида белгиланади (ХХТУТ бўйича коди – 97112).

Сизда фақат иш берувчилар билан шартномавий муносабатлар бўлади. Улар олдидаги масъулиятингиз ўзаро тузилган шартномалар билан тартибга солинади. Улар сиз тавсия қиладиган ходимларни меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ёллайдилар. Иш берувчилар ёллайдиган ходимларнинг даромадларидан солиқларнинг ўтказилиши учун сиз жавобгар бўлмайсиз, чунки сиз ходимларнинг ўзлари билан шартномавий муносабатларда бўлмайсиз.

Агар ходимни жисмоний шахс ёлласа, улар оғзаки шаклда маиший пудрат шартномасини тузишлари мумкин. Бу ҳолда олинган даромадлардан солиқ тўлаш мажбурияти ходимнинг ўз зиммасига юкланади (Солиқ кодексининг 189-моддаси). Унинг иш берувчига СТИР ва ШЖБПҲ рақамини тақдим этиши керак эмас.

Агар иш берувчи юридик шахс бўлса, у ходим билан ёзма шартнома тузиши шарт. У солиқ агенти бўлганлиги боис ходимнинг даромадларидан ҳам солиқни бюджетга ўтказиши шартлиги сабабли, ходимдан СТИР ва ШЖБПҲ рақамини, шунингдек йил бошидан бошқа юридик шахслардан олинган даромадлар ва уларга солиқ солинганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиши зарур.

 

Олеся ПАК,

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 1673 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика