Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Божхона

Божхоначи бўлмоқчимисиз, марҳамат!

Эндиликда Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кириш тегишли ҳужжатга – Давлат божхона қўмитасининг Адлия вазирлиги томонидан 5.03.2015 йилда 2659-сон билан рўйхатдан ўтказилган Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомига (кейинги ўринларда 2659-сон Низом) асосан амалга ошириладиган бўлди. 

 

Мазкур Низомга мувофиқ, институтга номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ ДБҚ раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

Бунга қадар тингловчилар мазкур таълим муассасасига ДБҚ раисининг 15.01.2013 йилдаги 24-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий ҳарбий божхона институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида қабул қилинганлар.

2659-сон Низомда институтга кириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар янада аниқлаштирилди: аввалги ҳужжатда институтга 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга ёшлар қабул қилиниши назарда тутилган бўлса, 2659-сон Низомга биноан ёш билан боғлиқ чеклов номзоднинг ҳарбий хизматни ўтаганига қараб белгиланадиган бўлди. Бинобарин, ҳарбий хизматни ўтамаган ёшлар институтга киришлари учун 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўлиши) бўлишлари керак. Институтга кириш истагида бўлган, ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаганлар эса 18 ёшдан 25 ёшгача бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, барча номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом (Президентнинг 14.01.2006 йилдаги ПҚ-257-сон Қарори билан тасдиқланган) талабларига жавоб бериши шарт.

Номзодларнинг бўйига қўйиладиган талаблар ўзгармаган: ўғил болаларнинг бўйи 170 см дан, қиз болаларники 165 см дан паст бўлмаслиги лозим.

Муҳим жиҳатлардан яна бири, Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 27.10.2009 йилда 2024-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, номзодлар, уларнинг ота-оналари Институтга ўқишга киришидан олдин Институт раҳбарияти томонидан моддий масъуллиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилиши 2659-сон Низомда ҳам алоҳида қайд қилиб қўйилди.

Яъни номзод Институтга қабул қилинса ва ўқишни тамомлаганидан сўнг 5 йил муддат давомида ўз хоҳишига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий уставига асосан божхона органларидан бўшатилса ёхуд содир этилган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.

Институтга ўқишга кириш учун аризаларни (билдиргиларни) қабул қилиш муддати ҳам 1 ой олдинга сурилди. Эндиликда ҳужжатлар 1 майга қадар эмас, балки 1 апрелга қадар қабул қилинади. Ҳужжатларни қабул қилишнинг дастлабки муддати ҳам белгиланди: эндиликда улар 1 февралдан бошлаб қабул қилинади.

 

Институтга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ҳудудий бошқармага тасдиқланган шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари эса ўз хизмат ўташ жойига тегишли шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

Институтга ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан аввалги тартибга биноан 6 турдаги ҳужжат ва фотосурат талаб этилган бўлса, эндиликда ушбу рўйхат яна ҳам аниқлаштирилди ва кенгайтирилди. Масалан, аввалгидан фарқли равишда номзодлар қўшимча равишда ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати, яқин қариндошларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳам талаб этилади. Маълумоти тўғрисидаги маълумотларга эса рейтинг дафтарчаси ёки баҳолаш табелининг нусхаси илова қилиниши керак. Бундан ташқари таржимаи ҳолнинг нафақат қўлёзма, балки электрон (компьютерда терилган) нусхаси ҳам сўралади.

 

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

 

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати катта инспектори.

 

Давоми бор.

Прочитано: 4222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика