Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Амалий бухгалтерия

Иш ҳақи ишониладими?

Кўп ходимларимиз Қорақалпоғистонда ва Ўзбекистон вилоятларида вахта усулида ишлайдилар. Шу сабабли улар бўнак ва иш ҳақи бериш кунларида кўпинча бўлмайдилар. Шу туфайли муаммо ва низолар вужудга келади. Ходим иш ҳақини олишни бошқа кишига топшириши мумкинми?

Б.Карпов, Б.Дурбеков ва «Ўзтрансгаз» тизими корхонасининг бошқа ходимлари.

 

Ҳа, мумкин. Бироқ бунинг учун у ишончнома расмийлаштириши лозим – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал тарзда расмийлаштирилади.

Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни,

иш ҳақини,

меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни,

муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни,

пенсиялар,

нафақалар,

стипендияларни,

банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 137-моддаси). Нотариал тасдиқлашни талаб қилмайдиган ишончнома фуқаронинг ўзи томонидан ёки унинг илтимосига кўра бунинг учун маълум кўникмаларга эга бўлган бошқа шахс (адвокат, юрист ва ҳоказо) томонидан тузилиши мумкин. Уни қўлда ёзиш ҳам мумкин.

У ёки бу тўловлар расмийлаштириладиган ҳужжатларга (қайдномалар, чиқим касса ордерлари ва ҳоказо) уларни олиш ҳуқуқи ишончнома бўйича ўтиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилмайди. Кассир пулни фақат чиқим касса ордерида ёки ишончномада кўрсатилган шахсга беради. Агар пул берилиши белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилса, ордер матнида пул олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмидан кейин бухгалтерия томонидан пул олиш ишонилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади. Агар пул қайднома бўйича берилса, пул олишда тилхат олдига кассир «Ишончнома бўйича» деб ёзиб қўяди (МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари).

 

Ленара ХИКМАТОВА, адвокат.

Прочитано: 2418 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика