Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бевосита мулоқот

Зарар билан сотиш осон эмас

Корхона асосий воситаенгил автомобилни қолдиқ қийматдан паст нархда сотганда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?

А.Зарипов, директор.

 

– Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланган асосий восита сотувчиси учун асосий воситаларни реализация қилишдан зарарлар, агар улар 3 йилдан кам вақт ишлатилган бўлса, фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145, 147-моддалари).

Автомобиль қолдиқ қийматдан паст нархда сотилишига қарамай, асосий воситанинг чиқиб кетишидан даромад вужудга келадиган вазият бўлиши мумкин. Балансдан асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 24-бандига кўра асосий воситаларни реализация қилишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) реализация қилишдан тушум билан реализация қилинадиган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида, қўшилган қиймат солиғи ва реализация қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдо) тузатиш киритилган тарзда, яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг ушбу асосий воситалар объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши сифатида белгиланади.

Агар асосий воситанинг чиқиб кетиши натижасида сизда даромад ҳосил бўлса, у бошқа даромадларга тегишли бўлади (Солиқ кодексининг 132-моддаси) ва умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 129-моддаси). Агар сиз ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўлаётган бўлсангиз, автомобиль чиқиб кетишидан даромад суммасига асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада (Солиқ кодексининг 353-моддаси) ЯСТ солиниши керак (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Фикримизча, автомобилни унинг қолдиқ қийматидан паст нархда сотиш бўйича битим хатар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Автомобилни сотиш бўйича битим шартларида раҳбариятнинг турли ғаразли ҳаракатлари (хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, бошқаларнинг мол-мулкини совуриш ва ҳоказо) кўзга ташланиши мумкин. Жамият директори бундай битимни муассислар йиғилишининг баённома тузилган қарори асосида амалга оширгани маъқул.

Шунингдек «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) мувофиқ қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг 20 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган МЧЖ иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас (Қонуннинг 43-моддаси);

йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган МЧЖ мол-мулки қийматининг ­25%идан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади (Қонуннинг 44-моддаси).

Бундан ташқари, енгил автомобилни баланс қийматидан сезиларли фарқланадиган нархда сотиш учун асослар бўлиши керак. Ушбу ҳолда автомобилнинг бозор баҳосини белгилаш учун четдан баҳоловчи ташкилотни жалб этган ҳолда мустақил баҳолашни ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Агар автомобиль яроқсиз ҳолга келган ёки нуқсонларга эга бўлса, буни ҳужжатлаштириш лозим.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2779 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика