Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 12 / Бевосита мулоқот

Тақсимча ишлаб чиқарувчига қандай қилиб қайтарилади?

Бир марта ишлатиладиган пластик идиш-товоқни сотиб оладиган корхона уни ишлатгандан кейин қайта ишлаш ва бир марта ишлатиладиган пластик идиш-товоқ ишлаб чиқариш учун бошқа корхоналарга сотмоқчи.

Бир марта ишлатиладиган идиш-товоқни реализация қилиш улгуржи савдо ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, башарти улгуржи савдога лицензия бўлмаса, мазкур битимни қандай расмийлаштириш мумкин?

Г.Матёқубова,

ҚК юрисконсульти.

 

– Мазкур вазиятда бир марта ишлатиладиган пластик идиш-товоқни қайтариладиган чиқиндилар (ёки иккиламчи хом ашё) сифатида баҳолаш мумкин. «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун (5.04.2002 йилдаги 362-II-сон) чиқиндиларни ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар) сифатида белгилайди. Дастлабки тўлиқ ишлатилганидан кейин ишлаб чиқаришда бошланғич хом ашё сифатида қўлланиши мумкин бўлган материаллар ва маҳсулотлар иккиламчи хом ашё ҳисобланади.

Кўрсатилган Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилишича, чиқиндилар мулкдори чиқиндиларга бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахс олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномаси ёки чиқиндиларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги қонун билан тақиқлаб қўйилмаган ўзга битимлар асосида олиши мумкин.

Солиқ кодексининг (Кодекс) 21-бобида келтирилган харажатларнинг гуруҳланишига мувофиқ ишлатилган бир марталик идиш-товоқ қийматини моддий харажатларга киритиш мумкин (Кодекснинг 142-моддаси). Улар суммаси қайтариладиган чиқиндилар қийматига, яъни:

товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган;

бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган;

харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган моддий ресурслар қолдиқлари суммасига камайтирилади.

Қайтариладиган чиқиндилар қуйидаги тартибда баҳоланади:

агар бу чиқиндилардан корхонангизда фойдаланиш мумкин бўлса, эҳтимол тутилган фойдаланиш нархида;

агар бу чиқиндилар четга реализация қилинса (сизнинг ҳолатингиздагидек), реализация қилиш нархида.

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага1 кўра қайтариладиган чиқиндиларни кирим қилиш 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағи дебети бўйича харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда амалга оширилади.

«Улгуржи савдо» тушунчаси харид қилинадиган товарлар реализациясини назарда тутади (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом2), яъни товар уни бундан кейин қайта сотиш мақсадида сотиб олинади ва 2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар» ҳисобварақлари дебети бўйича кирим қилинади.

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин: бир марта ишлатиладиган идиш-товоқ корхонангиз учун товар ҳисобланмайди, чунки у қайта сотиш учун сотиб олинмаган, балки ишлаб чиқариш жараёнида қайтариладиган чиқинди ҳисобланади. Бинобарин, уни ушбу идиш-товоқдан ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланадиган қайта ишловчи корхонага реализация қилишга улгуржи савдо сифатида қаралмайди, чунки мазкур операция уни белгилаш мезонларига жавоб бермайди.

 

121-сон БҲМСга 2-илова (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

2ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика