Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Бўлди қизиқ ҳангомалар

Барча мурожаатлар ичида энг зўри деб топилган савол:

– Қандай қилиб мустақил ширкат тузса бўлади?

 

Мирзо Улуғбек туманининг Яланғоч даҳасидаги 101-уйда яшовчилар:

– 3 йил муқаддам ширкат таркибига кирган эдик, аммо иш хом бўлган экан. ХУМШ кредит олишга қарор қилиб, банкнинг талабига кўра кредиторларга ўз уставини тақдим этди. Аммо уставда... бизнинг кўп қаватли уйимиз йўқ экан. Энди ширкат «Сизларнинг уйингиз бизнинг ҳисобда эмас экан» деган гапни рўкач қилмоқда. Нима қилиш керак? 

 

– Мустақил ширкат тузиш керак! Афтидан, сизлар яшайдиган уй қачонлардир ширкатга қўшилган, лекин бу нарса уставда мустаҳкамлаб қўйилмаган. Ширкат бошқарувининг бепарволиги, фаромушлиги оқибатида моҳиятан олганда, уйингиз ширкат таркибида, юридик жиҳатдан олганда эса ундай эмас. Жой мулкдорлари мажбурий бадаллари бўйича қарздорлик 1 млн 240 минг сўм ҳисоблаб чиқарилган бир алфозда сизлар яшайдиган уйдаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллар бўйича қарздорлиги 8 млн сўмни ташкил этаётган экан, қайси ширкат сизларни қучоқ очиб кутиб оларди дейсиз. Аммо уй аҳли бадаллар тўламас, умумий йиғилишларда қатнашмас, ХУМШ фаолиятининг муҳим масалалари бўйича қарор қабул қилмас экан, мустақиллик ўзанидаги ҳаракатларингиз ютуқ келтирмайди.

Мустақил ширкатни ташкил этиш механизми, мухтасар қилиб айтганда, қуйидагича. Барча жой мулкдорларининг 50 фоизидан ортиғи бундай ширкат ташкил этилишини ёқлаб овоз бермоғи лозим. Агар умумий йиғилишда барча мулкдорларнинг 50 фоизидан ортиғи иштирок этаётган бўлса, йиғилиш ваколатли ҳисобланади (Қонуннинг 10-моддаси). Одамларни йиғилишга тўплаш қийин иш. Шу сабабли ҳам, ширкатни ташкил этиш масаласи бўйича жой мулкдорларининг ёзма шаклда берган овозлари, агар унга қарашли жой манзили кўрсатилган бўлса, ҳисобга олинишига йўл қўйилади (Қонуннинг 10-моддаси), шунингдек ишончнома асосида вакил орқали ҳам шундай қилиш мумкин (Қонуннинг 21-моддаси). ХУМШни рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар туркуми ПҚ-3-сон Низомнинг 4 ва 6-бандлари билан тартибга солинади. Ширкат уни қайта ташкил этмай туриб рўйхатдан ўтказилаётганда тақсимлаш баланси талаб этилмайди (ПҚ-3-сон Низомнинг 5-банди). Бундай кезлари у илгариги ширкат олдида ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланмайди (ПҚ-3-сон Низомнинг 6-банди). Бошқача қилиб айтганда, собиқ ХУМШ олдидаги жой мулкдорларининг қарзлари унинг ўзида қолаверади. Демак, собиқ ширкат янги ширкатдан бу қарзларни талаб қила олмайди, истак бўлган тақдирда эса, қарзни мустақил тарзда ўз фойдасига ундириши мумкин. Ширкатлар ташкил этиш борасида муфассал изоҳ ва тушунтиришларни Тошкент шаҳар ХУМШлар уюшмасида 250-15-54 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Прочитано: 2012 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика