Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Квартирани сув босди. Бунинг учун ким жавоб беради?

Учтепа туманидаги «Бекобод сервис» ХУМШдан:

– Квартираларга иссиқлик уланадиган кун ҳақида нима сабабдан ширкат одамларни хабардор этмайди? Иситиш тизимига юқори босим билан сув берилади, лекин бу пайтга кўпчилик ишда бўлади. Бизникида қувур ёрилиб кетиб, квартирамизни сув босган. Натижада мол-мулкка зарар етиб, таъмирталаб бўлиб қолган, сув қўшниларникига ҳам сизиб тушган. Улар мендан зарарни қоплаб беришимни талаб қилишмоқда. Ҳолбуки, ўзим жабрдийдаман. Бу масала қонун ҳужжатларида тартибга солинганми?

 

– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин матнда Қоидалар деб юритилади) 79-бандида назарда тутилишича, ХУМШ иссиқлик ва иссиқ сув берилишидан ва тўхтатилишидан 7 кун олдин истеъмолчини огоҳлантириши керак. Иссиқлик таъминоти ташкилоти ва ҳокимлик уйга иссиқлик бериладиган кун ҳақида ширкатни хабардор этади, ширкат эса бу ҳақда одамларни хабарлаб чиқиши керак.

Одатда, тик қувурларнинг ҳолати ёмонлашган жойларда улар ёрилиб кетади. Бундай қувурлар эса, мулкдорларнинг умумий мол-мулки саналади ва уларнинг асралиши учун жавобгарлик ХУМШ зиммасига юклатилган (Қонуннинг 28-моддаси).

Иссиқлик таъминоти қоидаларининг 79-бандида белгилаб қўйилишича, ХУМШ кўп квартирали уйларни иситиш тадбирига тайёрлаш; иситиш даври бошланишидан бир ой олдин иссиқлик энергияси етказиб берувчига уйнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти уй ичидаги тизимларининг иситиш даврига тайёрлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этиш чораларини кўриши шарт. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини суд тартибида ҳал этиш мумкин.

Прочитано: 1642 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика