Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Ҳисоб-китоб тўғри қилинмоғи лозим

Мирзо Улуғбек туманининг 2-Бўз даҳасидаги ХУМШ аъзоси:

– Мен квартирамдаги иссиқлик қувурларини алмаштирган эдим. Таъмирлаш учун кетган харажатларни ширкатда қайта ҳисоб-китоб қилинишидан умид қилсам бўладими, умуман бу иш қандай қилинса, тўғри бўлади?

 

– Ана шундай имконият Қонуннинг 30-моддасида назарда тутилган. Унда белгиланишича, айрим ҳолларда ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бугунги кунда ширкатлар ҳамма жойда ана шу нормадан фойдаланмоқдалар, аммо бунда қонун ҳужжатлари бузилишига кўп йўл қўйилмоқда. Мазкур моддани қўллаш амалиёти қатъий тартиботни талаб этади. ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилишида улар жой мулкдорлари мажбурий бадалларининг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тартибини ҳал этмоғи лозим. Мабодо бу иш маъқул топилса, у ҳолда ҳар йилги ўтказмаларнинг қайси қисми ва қандай муддатга умумий харажатлардаги иштирокнинг бошқа турларига алмаштирилиши мумкинлиги аниқлаб қўйилмоғи лозим. Ширкат уставига Қонуннинг 30-моддасидан фойдаланишни назарда тутувчи алоҳида банд қўшиш мумкин, албатта. Лекин бунинг учун уставни қайта ишлаш керак. Ишни энди бошлаётган ширкатлар ана шу жиҳатни бошиданоқ назарда тутсалар ёмон бўлмайди. Ҳар бир муайян воқеа-ҳодиса юзасидан умумий йиғилишга тўпланавермаслик учун қайта ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ваколатини ширкат бошқарувига берадилар. Ёдингизда бўлсинки, Қонуннинг 30-моддаси фақат режалаштириб қўйилган ишларни бажаришгагина татбиқ этилади. Жой мулкдори тўлайдиган бадаллари бир қисмини қайсидир ишларни бажариш билан алмаштириш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан ширкат бошқарувига ёзма равишда мурожаат этиши керак. Масала ижобий ҳал этиш сари юзланса, баённомада қайта ҳисоб-китоб қилиш муддати ва суммаси кўрсатилади. Ишлар сифатсиз бажарилишидан ўзни ҳоли этиш мақсадида баённомада кафолат муддати кўрсатилади. Ишлар адо этиб бўлингач, далолатнома тузилиб, унга чеклар, квитанциялар илова қилинади. Мабодо, ишлатилган материаллар бозордан сотиб олинган ва ўша квартира эгасига касса чеки берилмаган бўлса, ширкат бошқаруви материалларнинг жорий нархларини мониторинг қилиб кўриши мумкин. Ана шундан кейингина бухгалтер қайта ҳисоб-китоб қилишни амалга оширади. Бу таомиллар одамни толиқтирадиган, ташвишга солиб қўядиган бўлиб кўриниши эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо у мулкдорни, қолаверса, мазкур нормани эркин талқин этишдан жабрланиб қолиши (текширув асносида) мумкин бўлгани боис ширкатнинг ўзини ҳимоя қилади.

Прочитано: 2123 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика