Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Темир-терсак топшириб

Чирчиқ шаҳридаги «Загида Коммсервис» ХУМШ тафтиш комиссиясининг аъзоси:

– ХУМШ молия-хўжалик фаолиятини тафтиш комиссияси томонидан текшириш учун ҳисоботнинг шакли мавжудми? Ширкат темир-терсакни топширишда нақд пул ишлатганлигини (бу ўринда машина, юк ортувчи ёллаш назарда тутилмоқда) қай тартибда асослаб бериши керак?

 

– ХУМШ фаолияти тафтиш комиссияси томонидан текширилиши ҳисоботининг махсус тасдиқланган шакли йўқ. Бу нарса ишларнинг режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, бажарилган ишлар далолатномаси асосида тайёрланади.

Темир-терсак топшириш масаласига келсак, иккиламчи қора металлар қабул базаси ҳисоб-китоб варағингизга топширилган темир-терсак ҳақини ўтказиб бериши керак. Бугунги кунда 1 тонна темир-терсакнинг қиймати 200 минг сўм атрофида. Бу сумма транспорт харажатларини, юк ташувчиларга бажарган иши учун тўланган ҳақни бемалол қоплайди, аммо бу нарса темир-терсак топширилганидан кейинги гап. Бунга қадар эса, Қонуннинг 30-моддаси талабларидан фойдаланиш мумкин.

Прочитано: 1580 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика