Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Машинани қўярга жой қани?

Яшнобод туманидаги «Жарқўрғон» ХУМШ аъзоси:

– Бир неча йил муқаддам мамлакатимиз пойтахтида гаражларни ялписига йўқотиш, бузиш ишларига киришиб кетилди, кейин маълум бўлдики, бу иш қонун ҳужжатларига хилоф тарзда қилинган экан. Оқибат-натижада шахсий автомобилларнинг каттагина қисми кўп қаватли уйларнинг олдига қўйилмоқда ва ҳақли равишда одамларда норозилик туғдирмоқда.

 

– Ширкат уйга туташ ҳудудда шу уйда яшайдиганлар учун автомобиль қўйиш жойи барпо этиб, бу муаммони ҳал этиши мумкин. Тошкентдаги «Ватанпарвар Иноқ Коммуналчи» ХУМШда шундай тажриба бор. Мабодо улардан ўрнак олмоқчи бўлсангиз, даставвал ширкатингизда кадастр билан мустаҳкамланган уйга туташ ҳудуд бор-йўқлигини аниқлаб олинг. ХУМШ аъзолари умумий йиғилишда машиналар қўядиган шундай жой барпо этишга розилик беришлари лозим. Ширкат раиси уни барпо этиш учун ҳокимликка ариза, ХУМШ аъзоларининг розилиги ва кадастр ҳужжатларини тақдим этмоғи керак. У ерда таклифингизни маъқуллашса, ишга дадил киришаверинг. Автомобиль эгаларидан қанчаси бу лойиҳани амалга оширишга қўшилажагини аниқлаб олгач, мўлжалланаётган ишнинг сарф-харажатларини ҳисоблаб чиқиш, ўз кучингиз билан ёки мутахассислар ёрдамида лойиҳа тайёрлаш керак. Пудратчиларни бир неча талабгорлар орасидан танлаб олган маъқул. Уларнинг таклифларини баҳо ва сифат бобида яхшироғини танлаш учун лойиҳа иштирокчилари билан биргаликда муҳокама этиш керак. Борди-ю, лойиҳа ХУМШ маблағлари асосида амалга оширилаётган бўлса, машина қўйиладиган жой унинг даромад манбаи, яъни тадбиркорлик фаолиятига айланиб қолиши мумкин. Машина қўйиладиган жой атрофида шахсий автомобилларга хизмат кўрсатадиган инфратузилма барпо этса бўлади. Масалан, машинани ювиб-тозалаш учун, ҳудудни қўриқлаш ва тозалаб туриш, ёритиш ва шу сингарилар учун шароит яратилади. Умумий йиғилиш мазкур жойда автомобилларни қўйганлик учун қўшимча тўлов миқдорини тасдиқлайди. Шунингдек бошқа уйда яшайдиганларнинг муайян ҳақ эвазига бу ердан фойдаланиш имконияти ва тартибини ҳам умумий йиғилишда тасдиқлатиб олиш зарур. Агар машина қўйиладиган жой автомобиль эгалари маблағларигагина барпо этилган бўлса, ХУМШ унга машина қўйганлик учун ҳақ ундирмайди, машинани ювиш, ҳудудни тозалаш ва шу сингари хизматлар учун ҳақ олади, холос.

Прочитано: 1674 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика